Бир кадр билан: Россия Қирғизистонга 40 та ўт ўчириш машинасини топширди

209

Россия Қирғизистонга 40 та ўт ўчирувчи машина ўтказиб берди. Махсус техникаларни топшириш маросими Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаров, фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев ҳамда Россиянинг ФҲВнинг раҳбари Александр Куренковнинг иштирокида эски майдонда бўлиб ўтди.

Сурат: Қирғизистон ФҲВ матбуот хизмати

Вазирлар маҳкамасининг раиси Россияга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, қирғиз-рус муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Грант асосида мамлакатга олиб келинган техникалар бўйича, президентлар Садир Жапаров ҳамда Владимир Путиннинг бунга қадар бўлиб ўтган икки томонлама учрашувида келишилган.

Топширилган КамАЗ 43118  ўт ўчириш машина цистерналари 6 тонна сувга, 360 литр кўпикка мослаштирилган ҳамда секундига 40 литр сув сочади. Машиналар ҳар хил диаметрдаги шланг, сув сўрувчи ҳамда ҳар қандай узунликдаги шотилар билан жиҳозланган. Махсус техникалар Россиянинг «Варгаши» заводида чиқарилади.

Бундан ташқари, Россия 2023-йилнинг кузида ФҲВга 20 млн долларлик «Ми-8» базасидаги қутқарувчи вертолёт ўтказиб беради. Россия президентининг Минтақалараро ҳамда чет давлатлар билан маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи Игорь Масловнинг айтишича, бу икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик дастурининг иккинчи қисми.

«У ҳам (вертолёт) ҳамкасбларимизнинг буюртмаси билан баланд тоғ шароитини ҳисобга олган ҳолда йиғилмоқда. У тўлиқ жиҳозланади, ундан тўрт минг метрдан ортиқ баландликда қутқарув ишларида фойдаланиш мумкин» — деди Маслов.