Май ойидан бошлаб «Учкун» давлат босмахонаси Қирғизистон фуқароларининг паспортларини чоп этишни бошлайди. Бу ҳақда президент Садир Жапаров 26-февралда таълими вазири вазифасини бажарувчи Канибек Иманалиевни қабул қилганида маълум қилди.
Давлат раҳбари босмахона барча замонавий жиҳозлар билан жиҳозланганини айтиб, бундан буён бирорта давлат қоғози «хусусий корхоналар томонидан чоп этилмаслигини» таъкидлади.
«Бунга қадар паспорт бланкалари, техник паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари хусусий компания томонидан чоп этиларди. Бунинг учун давлатдан 15 миллиард сом ажратилган бўлса, у солиқ ёки даромад шаклида давлатга қайтиб келмаган. Энди давлат маблағи ҳисобига «Учкун»дангина босиб чиқарамиз, бизнинг ҳисобга кўра давлатга камида 3 миллиард сом солиқ тушади», — деди у.
Шунингдек, Жапаров «Худо хоҳласа, келажакда пулни ўзимиз босиб чиқарадиган бўламиз», деб қўшимча қилди.
Ҳозирда Қирғизистон миллий валютаси хорижда чоп этилмоқда. Миллий банкдан, пул чоп этиш учун махсус ускуна сотиб олишдан кўра, бошқа давлатда пул чоп этиш фойдалироқ эканлигини тушунтиришди. Ва шунингдек, паспортлар Литванинг «Гарсу Пасаулис» компанияси томонидан чоп этилади.