Таласда Айтматов тумани пайдо бўлади. ЖК қишлоқ-туманларнинг аталишини ўзгартириш қонунини қўллади

201

Талас вилоятининг Кара-Буура тумани қирғиз адабиётининг мумтоз намоёндаси Чингиз Айтматов номи билан атала бошлайди. Тегишли қонун лойиҳасини депутатлар парламентнинг 22-февралдаги йиғинида учинчи ўқишда қабул қилишди. 

Бундан ташқари, қонун лойиҳасига кўра, шу тумандаги Чимгент қишлоғига Совет иттифоқи қаҳрамони Чолпонбай Тулобердиевнинг номи берилади. Шунингдек, Норин вилоятининг Кош-Добо қишлоқ ҳукумати 19 аср ярмидаги сиёсий арбоб Ниязбек ўғли Ормон хоннинг ҳурматига Ормон хон қишлоқ ҳукумати деб, Ўш вилоятидаги Борбаш эса Кайрагач қишлоғи бўлиб ўзгаради. 

Қонун лойиҳаси президент имзолагандан кейин кучга киради. Бу қонун лойиҳасини вазирлар маҳкамаси таклиф қилган. Улар қишлоқ-туманларнинг номларини ўзгартириш «Қирғизистоннинг ташкил топиши ва ривожланишига ҳисса қўшган таниқли тарихий инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш» мақсадида олиб борилаётганини ҳамда бу «миллий мафкурани мустаҳкамлашга ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни яхшилашга» йўналтирилганини таъкидлашди. 

Ҳукумат бунгача ҳам ўлканинг аҳоли пунктлари номини ўзгартирган. Масалан, 2023-йил бошида Боткен вилоятида уч қишлоқ ҳукумати ва ўн қишлоқнинг номи алмаштирилган. 

Асосий саҳифадаги сурат: Kaktus.media.