МХДҚ: Сузоқда аёлларни ноқонуний ўқитган диний таълим маркази ёпилди

197

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Мундуз қишлоғида аёлларни ноқонуний ўқитган «Чолпонай» диний билим бериш маркази ёпилди. Бу ҳақда 22 февралда МХДҚнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, мазкур марказда «Қуръон» асослари ва ислом ҳуқуқ дарслари ўтилган. Бироқ ўқитувчиларни дин бўйича олий маълумоти йўқлиги маълум бўлди.

«Диний марказда уч ўқитувчи ишлаб, яқин орадаги аёллар таҳсил олишган. Дарслар ҳафтада икки марта ўтказилар экан», — деб таъкидлашди махсус хизматда.

Сурат: МХДҚ

Текширув натижасида диний билим бериш маркази «Диншунослик ва диний ташкилотлар ҳақидаги» қонунни бузгани аниқланиб, фаолияти тўхтатилди. Шунингдек, 5500 сом жарима солинди.

МХДҚдан таълим маркази турғунларни экстремистик ва террористик ҳаракатларга ундашни олдини олиш ҳаракатлари асосида аниқлангани қўшимча қилишди.

20 февралда Новқат туманидаги «Рауза» номли мадрасада 12 ёшли бола калтаклангани маълум бўлган. Болани қаттиқ калтаклаган уч ўсмирга нисбатан жиноий иш вояга етмагани сабаб қисқартирилгани маълум қилинган.

Ўш вилоят милициясидан мадрасанинг рухсат қоғози йўқлиги айтилиб, уни ёпиш учун тегишли муассасаларга таклиф юборилганини билдиришган. Муфтиятдан эса тасарруфида «Рауза» номли мадраса йўқлигини, воқеа диний объектда бўлмаганини билдиришган.

Муаллиф: Айзада Кубаничбекова