«Ала-ТВ»нинг таъсисчиси Артур Халдаров товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинди

198

«Ала-ТВ»нинг асосчиси Артур Халдаров фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди. Бу ҳақда 22-февралда «Клооп»га бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, ариза ёзган одам Халдаров уни 103 миллион сомга алдаб кетганини айтган. Натижада «Фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, гумондор Бишкекнинг тергов қамоғига икки ойга қамалди. 

Прокуратуранинг билдиришича, ҳозирда тергов ишлари бормоқда. 

2021-йили апрель ойида Халдаров «Скай Мобайл» компаниясининг радиочастоталарни сотиш бўйича ҳам айбдор деб топилган. Унга «Коррупция» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, давлат ҳисобига 280 минг сом жарима тўлайди.