Ўшнинг катта қисми яна тоза сувсиз қолди, сув “водовоз”лар билан аҳолига етказилмоқда

149

Ўш мэрияси «Ошгорводоканал»га таяниб, 17 февраль куни тушдан кейин шаҳарнинг аксарият туманларида тоза сув таъминоти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

«Ўш шаҳрининг Юго-Восток, ХБК, Турон, Дўстук ва Калинин массивлари микрорайонларидан ташқари барча туманларга тоза сув таъминоти вақтинча тўхтатилди. Биз ҳаммадан керакли сув захирасини тўплаб олишни сўраймиз», — дейди муниципалитет.

Муниципалитетнинг билдиришича, ҳозирча ичимлик суви Ўшга сув махсус сув ташиш техникаси орқали вақтинча олиб келиб турилади. Фуқаролар сув таъминоти бўйича ариза қолдириш учун «Ошгорводоканал»га қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин.

  • 03222 8 11 15;
  • 03222 8 11 51;
  • 03222 5 04 16;
  • 0559 05 73 07;
  • 0556 15 35 26;
  • 0550 50 33 57.

Мэрия берган маълумотга кўра, кучли ёмғир ва сел оқими туфайли Оқбура сойида сувнинг лойқалик даражаси меъёрдан ошиб кетиб,  бунинг оқибатида тоза сув таъминоти тўхтатилган.  Мэриядан айтилишича, ҳозирданоқ сел тушган ҳудудига сел тўсиқларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва аҳолига сув таъминотини тезлаштириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Сурат: Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати.

Ўшдаги ёмғирлар кўпинча маҳаллий аҳолининг ичимлик сувисиз қолишига сабаб бўлади.

Ўш шаҳар мэрияси муаммони ҳал қилиш учун бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга уриниб кўрди, аммо ҳозиргача ҳаммаси бесамар кетди.