Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Молдовановка қишлоғидаги 27-сонли колониядан озод қилинди. Колониядан Атамбаевни унинг қариндошлари ҳамда тарафдорлари, жумладан, собиқ депутатлар Рискелди Момбеков ва Ассел Кодуранова кутиб олди.
14 февраль куни тушдан кейин Олий суд криминал бошлиқ Азиз Батуқаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича Атамбоевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилгани маълум бўлди. Аввалги инстанциялар қарори билан Атамбаев бу иш бўйича 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ президентга даволаниш учун Қирғизистондан ташқарига чиқишга рухсат берган.