Туркиядаги зилзила: ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, жабрланганлар орасида қирғизистонликлар йўқ

146
Туркиядаги зилзила оқибатлари. Сурат: «Анадолу» Туркия давлат ахборот агентлиги.

Ташқи ишлар вазирлигининг «Клооп»га айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзила қурбонлари орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ.

7,4 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан тахминан 04:17 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳридан 26 км узоқликда, Сурия билан чегара яқинида жойлашган.

«Силкинишлар ярим соат давомида турли ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Урфада сезилди», — дейилади ТИВ хабарида.

Туркиянинг «Анадолу» ахборот агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 280 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Камида 2300 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Анталия ва Истанбулдаги Бош консуллик ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда зилзила қурбонлари ва жабрланганлар, жумладан, Қирғизистон фуқаролари ҳақидаги маълумотларни аниқламоқда, деб хабар қилди. Шунингдек, улар вазиятни назорат қилиш ва Туркиядаги Қирғизистон фуқароларига консуллик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун тезкор штаб туздилар.

Маслаҳат учун ишонч телефонлари:

  • Қирғизистон Республикасининг Анқарадаги элчихонаси: +90 545 6896800, +90 312 4913506, +90 312 4913507;
  • Қирғизистон Республикасининг Анталиядаги Бош консуллиги: +90 546 5570471, +90 534 8388551;
  • Қирғизистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллиги: +90 535 1077212, +90 212 2356767, +90 212 2353737.