Ўш: Қорасувда номаълум шахслар ўқ отиб, икки киши касалхонага тушди

238

Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Наримон қишлоғида номаълум шахслар икки кишига ўқ отиб, жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Клооп»га 28-январда Ўш шаҳар милициясидан хабар қилишди. 

Маълумотга кўра, воқеа 27-январда кечки соат тахминан 19:15 да бўлган. Ўшанда 30-35 ёшдаги номаълум шахслар Наримон қишлоғидаги турғуннинг уйига «Мересед-Бенц-Вито» русумидаги машина билан келишган. 

Уйнинг эгаси машинаси билан танқарига чиқиб бораётганда, гумонланувчилар уларга қарши ўқ отиб, қочиб кетишган. Натижада 32 ёшдаги уй эгасининг қорнига, ёнидаги шеригининг оёғига ўқ тегиб, шаҳар касалхонасига етказилган. 

Милиция гумонланувчиларни қидириб, соат тахминан 23:21 да уларга тегишли машинани Оқбура сойининг кўпригидан топишган. Машина жарима майдонига тўхтатилган, аммо гумонланувчиларнинг қаерда экани аниқланмаган. 

Ўш ШИИБдан ҳозирги вақтда гумонланувчиларни қўлга олиш бўйича тадбирлар олиб борилаётганини таъкидлашди. 

Аввалроқ, 12-январда Ўш шаҳрида икки жиноий гуруҳнинг аъзолари муштлашиб, бир киши вафот этган. Марҳумнинг 28 ёшдаги шериги тез ёрдам хизмати тарафидан Ўш шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига етказилган. У қаттиқ жабрлангани хабар қилинган. 

Қотилликни уюштирган деган гумон билан эса «Женго» лақаби билан танилган Кадир Досонов қўлга олинган.