МХДҚ 25-январь куни лавозимини суиистеъмол қилишда гумонланиб Давлат солиқ хизматининг вакилини қўлга олди. Унинг жиноий ҳаракатининг натижасида давлат бюджетига йирик миқдорда зарар келтирилгани айтилди.
Маълумотга кўра, қўлга олинган фуқаро солиқ органларига бошқа бир одамни ҳусусий тадбиркор қатори қалбаки тарзда рўйхатдан ўтказиб, ундан кейин унинг номидан яширин иқтисодий ишларни амалга оширган.
Махсус хизматнинг матбуот марказидан, бюджетга келтирилган зарарнинг тахминий миқдори 52 млн 870 минг сом эканини қўшимча қилишди.
Ҳозирда «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
Айни вақтда жиноятга алоқадор бошқа хизмат одамларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Кемин туман таълим бўлимида ҳам бюджет маблағларини ўғирлаш бўйича жиноят иши аниқланган.
Ўшанда туман таълим муассасасининг масъул ходимлари олис ҳудудлардаги ўрта мактабларнинг ўқитувчиларига хабар қилмаган ҳолда, уларнинг номидан банк ҳисобларини очишган. Бу билан улар йирик маблағларни чиқариб келгани айтилган.
Натижада давлатга келтирилган зарарнинг миқдори 10 млн сомни ташкил қилган.