Видео: Майлуу-Сууда ФҲВ ходимлари музлаб қолган сув қувирини эритиш учун шиналарни ёқишмоқда

187

Майлуу-Сууда ФҲВ ходимлари музлаб қолган сув қувирларини эритиш учун шиналарни ёқишмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Уларнинг маълумотига кўра, ФҲВ шиналарни ёқиш билан 5 километр сув қувирларини эритмоқда. 

Бундан ташқари, муассасанинг қутқарувчилар президентнинг топшириғи билан маҳаллий турғунларга 20 тоннадан ортиқ ун, 8 тонна шакар ва 4 тонна ўсимлик ёғи берилганини билдиришди. Аввалроқ Майлуу-Сууда кам таъминланган 810 оилага озиқ-овқат тарқатилган маълум бўлган.

Майлу-Суудаги авария

Жалолобод вилоятининг Майлу-Суу шаҳри 13 январь куни иссиқлик ва сувсиз қолган. Қаттиқ аёз туфайли сув қувурларининг музлаб қолиши натижасида уйларга иссиқлик ва ичимлик суви оқиб келмай қолган. Оқибатда шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Ҳодиса бутун Қирғизистон бўйлаб кучли совуқлар даврида юз берган. Жалолобод вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -20°C гача пасайган.

Мазкур авария факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 18-январда шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг 80 фоизига иссиқлик қайтарилганини билдирган.