Ўшда «Муслим» турар жой кооперативининг раҳбарига жиноят иши очилди

230

Ўш шаҳрида «Муслим» турар жой кооперативининг етакчисига жиноий иш қўзғалди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот хизмати 19-январда хабар қилди. 

Маълумотга кўра, мазкур турар жой кооперативи етакчисининг устидан жами 8 ариза тушган. Турғунлар аёл уй ёки машина олиб беришни ваъда қилиб пул олиб, аммо ваъдани ҳам бажармай, пулни ҳам қайтармай юрганидан шикоят қилишган. 

«Масалан, бир фуқаро уй олиш учун 1,6 млн сом берган бўлса, бошқа бири автомобил учун 210 минг сом берганини шикоятларида билдиришган. Мазкур кооперативдан жабрланганлар Ўш шаҳридагина эмас, бошқа ҳудудларда ҳам бўлиши мумкин», — деб ёзилади милиция тарқатган маълумотда. 

ШИИБдан «Муслим» турар жой кооперативидан жабрланганлар бўлса милицияга қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкинлигини таъкидлашди: 03222-6-64-02, 0700-50-50-37.

Охирги йилларда уй ва автомобил олиб беришни ваъда қилган бир неча кооперативлар пайдо бўлган. Уларни аксариятинг эгалари қўлга олиниб, қамоққа олинган — уларга ишонган турғунлар эса миллионлаган чиқимларга учрашган. 

ИИВ қирғизистонликларни молия пирамидасининг аломатлари бор кооперативларга қўшилмасликка чақириб келади. Шунингдек кооперативга солинган пуллар қайтарилмаслиги мумкинлигидан огоҳланирилади. 

Муаллиф: Аида Турсуналиева