Таълим вазири Уланбек Мамбетакунов 12-январда муассаса мактабларга эркак ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишни режалаштираётганини билдирди.
«Мактабларга ишлаган эркак ўқитувчиларга эътибор қаратайлик деган фикрдамиз, имкон борича эркак ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун 23-февраль санасига “Мактаблар домлаларга муҳтож” деган лойиҳани бошламоқчимиз. Ҳозир номи устида ўйланмоқдамиз, бундан ҳам қулай эшитилиши учун», — деди Мамбетакунов.
Нима учун бу баёнот тўғри эмас?
Биринчидан, мактаблар мохир кадрларга муҳтож, мохирликнинг даражаси эса инсоннинг жинсига боғлиқ эмас. Аёллар ҳам, эркаклар ҳам ёмон ёки яхши ўқитувчи бўла олади. Эркаклар ақлли, сабрли ҳамда яхшироқ бўлади деб фикр юритиш сексизм тоифасига киради.
Айниқса вазир эркак ўқитувчи домлаларга улар эркак бўлгани учунгина «алоҳида эътибор қаратишни» истаётгани аниқ сексизмнинг бош белгиси.
Иккинчидан, маошнинг камлиги билан юкламнинг кўплиги мактабларда деярлик фақат аёлларнигина қолишига олиб келди. Асосан даромадни оз берган ёки истиқболли бўлмаган мутахасисликни аёллар эгаллайди, сабаби юқори лавозимларда эркакларнигина кўришни исташади. Бундай тенгсизликнинг сабабларидан бири — бу «ойнали шифт» дейилган нарса — аёлларнинг мутахассислик сифатларига алоқаси йўқ, уларнинг карьера босқичиларидан юқорилашини чеклаб турган кўзга кўринмас девор.
Таълим тармоғида унинг кўриниши бундай: аёлларга қараганда эркакларнинг сони жуда кам, аммо эркаклар кўпинча яхши ҳақ тўланган юқори хизматларда ишлашади. Бу ерда ҳам эркаклар аёлларга қараганда 20%га юқори ойлик олишади.
Айни вақтда, аёллар иши билан бирга рўзғор ишларини ҳам бирга олиб боради. Қирғизистонда ишлаган иши бор аёллар уй ишларига эркакларга қараганда уч баробар кўп вақт кетказишади. Эркаклар эса бу ишларни ўзларига олишмайди ва у вақтини мансаб пиламояларидан жилишга сарфлай олишади. Феминист Бегайим Замирбекнинг айтишича, вазирнинг айтганлари сексист баёноти, у аёлларнинг ўнлаган йиллар давомида арзимаган маошга қилган меҳнатларининг қадрини тушириш бўлиб саналади.
«Агар мутахассисликнинг обрўсини кўтаришни истаса — ўқитувчиларга жинсига қарамай кўп тўлаб бер», — деди «Клооп»га Замирбек.
Шу билан бирга Замирбек эркаклар қайси бир ишни, айниқса ўқитувчилик вазфасини, аёлларга қараганда яхши бажарганини исботловчи бирорта ҳам далил йўқлигини қўшимча қилди. Бироқ аёллар устунлик қилган тармоқларда аёллар эркакларни «касбий зинадан» кўпроқ кўтаришади дейди Замирбек.
Демак, вазир Мамбетакунов ўз баёноти билан бусиз ҳам арзимаган маош олиб, нормадан ортиқ ишлаган ўқитувчи аёлларни яна ҳам камситмоқда.