Собиқ депутат Канат Исаев 20-февралга қадар суд тергов муддатида уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Биринчи май туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Cуд бундай қарорни 11-январда чиқарган.
Жогорку Кенешнинг собиқ депутати 23-октябрда қўлга олинган. У МХДҚнинг ТИЗОсига 23-ноябрда киргизилган. Исаев ундан бир кун олдин тузилган Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзоси бўлган.
Суддан собиқ депутатнинг 2018-йилнинг 1-октябридан бери ҳеч қаерга кетмаслик тилхати бор эканини ҳам билдиришган.
Бироқ Исаевга нисбатан қўзғалган жиноят иши яширин гриф эканига таяниб тўлиқ маълумот беришмаган.
Собиқ депутатнинг қариндошлари айтишича, 23-октябрь куни уни МХДҚга сўроққа чақириб, бир неча соатдан кейин қўлга олишган.
Сўз 2017-йили қўзғалган жиноят иши ҳақида бўлмоқда. Ўшанда МХДҚнинг ходимлари Исаевни «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёргарлик кшриш гумони билан қўлга олишган.