Бир кадр билан: Кампиробод иши бўйича қамоқдагиларни қўллаш акциясида қўлга олинганлар автозакда

245

Бишкекда 10-январда милиция Кампиробод иши бўйича қамоқдаги фаол ва сиёсатчиларни қўллаш митингига чиққан 30 нафарга яқин кишини қўлга олди. Акцияга аксарият уларнинг қариндошлари ва танишлари чиқишган эди. 

Сурат: «Азаттык»

Митингчилар пиёда юришини ИИВнинг олдидан бошлашмоқчи бўлишган. Аммо милиция акция бошлангунга қадар ИИВнинг олдида митинг қилиш мумкин эмаслигини билдирган. 

Улар митингни давом эттириш учун ИИВнинг олдидан кетиб, Горький номидаги парк томон йўл олинган, аммо йўлда милиция уларни қўлга олиб, автозакка солиб, Биринчи май туман ИИБига олиб кетган.