11-январдан бошлаб мамлкатда об-ҳаво кескин тушиб, қаттиқ совуқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати огоҳлантирди.
Вазирлик йўллар музлаб, сирпанчиқ бўлишини ҳамда қор бўрони бўлиши кутилаётганини таъкидлаб, қаттиқ совуқ автотранспорт, энергетика ва коммунал хизматларнинг ҳаракатини қийинлаштиришини билдирди.
“Шу кунларда уйингизни иситиб, ҳайвонларни яйловга олиб чиқмасдан, молхонада сақланг. Узоқ сафарларни ва тоғларда дам олишни бошқа кунларга қолдиринг”, — дейилади вазирлик хабарида.
ФҲВнинг хабарига кўра, 10—11-январ кунлари республиканинг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғиши, ғарбдан эсаётган шамолнинг тезлиги айрим ҳудудларда секундига 15-20 метргача етиши мумкин. жойлар.
Қўшни Ўзбекистондаги кучли совуқ муносабати билан мактаб, лицей ва олий ўқув юртлари ўқувчиларининг қишки таътили 9-январдан 17-январга қадар узайтирилди.
Қирғизистоннинг Таълим ва фан вазирлиги эса қишки таътилнинг узайтирилиб-узайтирилмаслиги 9 январ куни маълум бўлишини таъкидлади. Мамлакатда мактаб ўқувчилари 11-январдан ўқишни бошлайди.
Муаллиф: Насикат Жиргалбекова