Боткен: Махсус мақомдаги қишлоқларни молиялаштиришни уч баробар кўпайтириш режалаштирилмоқда

283
Боткен вилоятининг Кўктош қишлоғига яқин аниқланмаган ҳудуд. Сурат: Дастан Умотбай ўғли

Боткен вилоятининг давлат чегарасига яқин ҳудудда жойлашган қишлоқларига махсус мақом берилувчи иккинчи рўйхатга 800 миллион сомга яқин маблағ талаб қилинади. Бу ҳақда экономика ва коммерция вазири Данияр Амангелдиев билдирди.

Унинг айтишича, махсус мақом бериш бўйича иккинчи рўйхат бўйича ишчи гуруҳ ишламоқда, аммо унга кирувчи қишлоқларнинг критерийлари аниқланганича йўқ. Вазир рўйхатни тузишда қайси қишлоқ чегарага қанчалик яқинлиги адолатли тамойил асосида аниқланишини айтди.

«Чегарага яқин айрим округлар махсус мақомга эга бўлиб, фармон билан тасдиқланган. Уларга мамлакатдан қўшимча субсидиялар ҳамда дотациялар берилган, айрим тўловлардан озод қилинган. Бюджетдан 250 миллиондан ортиқ маблағ берилган. Мақом берилган ҳудудларнинг рўйхатини кенгайтириш учун яна 800 миллионга яқин пул маблағи керак. Бундай қишлоқларни аниқлашда, чегарага қанчалик яқин эканини аниқлашда адолат тамойили бўлиши зарур», — деди у.

Чегарадаги турғунларга имтиёз бериш мақсадида 2021-йили «Боткен вилоятининг мақоми» ҳақидаги қонунга кўра Боткенда 62 қишлоққа махсус мақом берилган. Ҳозир 83 қишлоққа, уч шаҳарга, уч аҳаоли массивига ҳам мақом бериш таклифи кўриб чиқилаётгани айтилди.

Боткенда чегаранинг аниқланмаган участкалари сабаб низолар тез-тез қайд этиб турилади. Охирги қуролли можаро 2022-йилнинг сентябрида қайд этилган. Унда Қирғизистоннинг 63 фуқароси ҳалок бўлди — унинг 48 нафари ҳарбий ходим, 15 нафари маҳаллийлар. 206 киши эса турли жароҳатларни олган — уларнинг 145 нафари аскарлар, 60 нафари тинч аҳоли вакили.

Қуролли жанжалда 140 минг нафарга яқин одам уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Жанжал оқибатида умумий 661 уй зарар кўрди.

Қирғизистонга келтирилган моддий харарнинг умумий қиймати 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланди.