Молия вазирининг ўринбосари Татиковга машинани маст аҳволда бошқаргани учун жарима солинди

322

Молия вазирининг ўринбосари Руслан Татиков маст ҳолда машина бошқаргани учун жаримага  тортилди. Бу ҳақда «Клооп»га Бишкекнинг патрул милиция хизматидан билдиришди.

Маълуомтга кўра, Татиковга 17,5 минг сом жарима солинган, машинаси эса жарима майдонига киритилган.

Аввалроқ NewTV журналистлари эрталаб соат 4 да маст ҳолатда бўлган амалдорнинг машинасини милиция ходимлари тўхтатаётгани акс этган видеони эълон қилган эди. Аввалига Татиков спиртли ичимлик ичганини рад этган, бироқ кейинчалик наркология марказида пиво ичганини тан олган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олиш вақтида амалдор дарҳол «танишларига» қўнғироқ қила бошлаган ва кейинроқ инспекторлардан «бошлиқлари билан» телефон орқали гаплашишни талаб қила бошлаган.