МХДҚ ходимларининг махфий маоши. Алиментни суд эмас муассаса ўзи аниқлайди

280

Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларининг маошини муассасанинг ички инструкциянинг асосида махфий қилиб қўйишган. Буни никоҳни бекор қилиш иши кўрилаётган судда юрист Нурбек Токтакунов аниқлаб чиқди.

Ходимларнинг маоши яширин бўлгани сабаб суд МХДҚ ходимларининг болаларига бўлинувчи алиментини ҳисоблай олмай, муассасанинг ўзига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бу ўзлари тўловчи алиментни чекистлар ўзлари аниқлашини билдиради.

Токтакуновнинг айтишича, у никоҳни бекор қилиш бўйича суд жараёнини кузатган — унда жавобгар МХДҚнинг ходими бўлган.

Юрист алиментнинг миқдорини аниқлаш учун судья жавобгарнинг ойлик маошини билиши керак бўлганини, аммо жавобгар МХДҚдан «бу маълумот давлат сири экани ҳақида» маълумотнома олиб келганини таъкидлади.

Токтакуновнинг «Клооп»га билдиришича, натижада судья ходимдан фоиз турида алимент ундириш қарорини чиқарди. Бошқача айтганда, МХДҚнинг ҳисобчиси ходимнинг маошининг суд миқдорини билмай туриб бўлган фоизини алиментга ўтказади.

Юристнинг айтишича, бир болага ойликнинг тўртдан бир қисми, икки болага — учдан бири, уч бола эса — маошнинг ярми тўлатилади. Аниқроқ айтганда [буни амалга ошириш учун] судья махсус хизмат ходимининг маошини [билиши керак] билмаган.

Суднинг қарорига кўра, МХДҚнинг ходими уч боласига алимент қатори маошининг ярмини, хотинига эса ойига 5 минг сомдан бериб туради.

«Хотинини таъминлаш учун пул маблағини аниқлаётганда судья [жавобгарнинг] маошининг ўлчамини билиши керак эди, чунки хотинига ажратилувчи маблағ фоиз турида эмас, маълум миқдорда аниқланади. Натижада судья маошнинг кўламини билмай туриб 5 минг сом ундириш қарорини чиқарди», — деди юрист.

Аниқроқ айтганда, бу маблағ йўқ ердан олинди.

Шу билан бирга, Токтакунов махсус хизмат «амалда» яшириб бўлмайдиган нарсани яширишга уринаётгани, чунки чекистнинг маоши ҳеч бўлмаганда унинг оиласи ва яқинлари учун сир эмаслигини ёзган.

“[Маълумот] бари бир тарқалади. Маъносиз ва мақсадсиз яшириш сиёсати муассаса учун кераксиз муаммолар ва чалғитишларни келтириб чиқариши мумкин, бу эса ҳақиқий махфий маълумотларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин», — деб ёзади адвокат.

Шунингдек, Токтакунов ходимларнинг маоши ҳақидаги маълумотлар «МХДҚнинг ички кўрсатмалари» билан сир сақланишини айтди.

«Қонун тарқалиши миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлгангина маълумотларни яширишга йўл беради.Ойлик ҳақи ҳақидаги маълумот миллий хавфсизликка ҳеч қандай таҳдид солмайди», — деди у.

МХДҚнинг матбуот хизматидан эса изоҳ олишнинг имкони бўлгани йўқ.

«Клооп»нинг ҳусусий маълумотларига кўра, МХДҚнинг ўртача етакчилик таркиби барча қўшимча тўловларни қўшганда ойига 70-80 минг атрофида ҳақ олиши мумкин.

2021 йилнинг ноябрида журналистларга МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг ойлик маоши ҳақида маълумот беришдан бош тортишган. Бунга бу «билиш ва тарқатиш мумкин бўлмаган грифдаги [маълумот]” экани сабаб бўлганини айтишган. Ўшанда журналистлар Ташиев махсус хизматнинг бошчиси ҳамда вазирлар маҳкамасининг етакчи ўринбосарлиги учун икки баробар оклад оладими деб қизиқишган.

Шунингдек, 2011 йилда МХДҚ махсус хизмат ходимларининг бюджетдан олган маошлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилгани учун Молия вазирлигини судга берган. МХДҚ ушбу маълумот «Давлат сирини ташкил этувчи асосий ҳолатлар» рўйхатини бузиб, «Оммавий тарқатиш мумкин бўлмаган» маълумот сирасига киради деб ҳисоблаган. Кейинроқ чекистлар «жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда» судга берилган аризани қайтариб олишди, бироқ Молия вазирлигидан бу камчиликни бартараф этишни талаб қилишган.

Давлат сирлари рўйхатига кўра, «капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг амалдаги ва режалаштирилган ҳажми», харажатлари, шунингдек давлат қўмитасига ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар «ўта махфий» тоифасига киради. Шу билан бирга, давлат сирлари рўйхатининг ўзи ҳам сир тутилган ва 2015 йилнинг июнига қадар жамоатчиликка очиқ бўлмаган.

Бироқ қонунларда Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг маошлари ҳақидаги маълумот махфий маълумотлар сирасига киради, дейилмаган.

Тадқиқотчи Анна Зубенконинг ёзишича, Қирғизистонда Ички ишлар вазирлиги ва махсус хизматларнинг бундай махфийлиги маблағларни ўзлаштириш, ўғирлик ва бошқа коррупцион ҳаракатлар хавфини яшириши мумкин. Зубенконинг сўзларига кўра, бу рисклар нафақат бюджет маблағларига, балки грант ёрдамига ҳам тегишли.

«Ушбу амалиёт совет тузумининг қолдиқлари бўлиб, муҳим давлат маълумотларини фуқаролардан яшириб, хавфсизликни таъминлаган. «Энди бу даражадаги махфийлик Ички ишлар вазирлигида коррупцион тизимларнинг гуллаб-яшнашига имкон беради, бироқ бу Қирғизистон миллий манфаатларига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди», деб ёзади тадқиқотчи.