Президентнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган Алтинбек Жумаев хизматдан кетди. Унинг ўрнига тарихчи Арслан Койчиев давлат раҳбарининг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа Садир Жапаров 20-декабрда қўл қўйди.
Президентнинг матбуот хизмати Жумаевнинг хизматдан кетишини унинг бошқа ишга ўтгани билан тушунтирди. Аммо унинг қайси хизматга тайинлангани ҳақида маълумот берилгани йўқ.
Арслан Койчиев эса 2021-йили ҳам президентнинг маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилган. У 2022-йилнинг июнь ойида хизматдан кетиб, Турк тилли давлатлар ташкилотининг бош котиб ўринбосари бўлиб тайинланган.
Койчиев Лондон университетининг Шарқ ва Африкашунослик мактабини тамомлаган, шунингдек, ББC хизматининг қирғиз нашрида продюсер бўлиб ишлаган. Қўйчиев ҳам тарих фанлари номзоди, Қирғизистон тарихчилар жамияти аъзоси.
Арслан Койчиевнинг турмуш ўртоғи Акчолпон Койчиева (аввалги фамилияси Касмамбетова) давлат котиби Суйунбек Касмамбетовнинг синглиси бўлади.
Жапаров Касмамбетовни бу хизматга 2021-йилнинг октябрида тайинланган.
Президентнинг маслаҳатчилари
Ҳозирги вақтда президентнинг икки маслаҳатчиси ҳақида маълумот бор. 65 ёшдаги Чолпонбек Абикеев хизматга жорий йилнинг июнь ойида тайинланган. У мамлакатда ёзувчи, журналист қатори ҳам танилган. Октябрдаги воқеалардан кейин у вазирлар маҳкамасининг маслаҳатчиси бўлган.
Абикеев турли давлат хизматларида ишлаган. Қочқин президент Қурманбек Бикиевнинг ҳокимияти даврида эса президент аппаратининг жамоатчилик билан алоқа бўлимини бошқарган.
Бундан ташқари «Бриллант илон», «Қочқин», «Қора илбирс» каби асарлари билан халққа танилиб, «Аалам» газтеасининг таъсисчиси ва бош муҳаррири бўлган.
Жапаров жорий йилнинг 29-ноябрида Сталбек Ахунбаевни жамоатчилик шаклидаги маслаҳатчиси қилиб тайинлаган. Сталбек Ахунбаев афсонавий жарроҳ Иса Ахунбаевнинг набираси. Касби бўйича Ахунбаев — хирург-онколог, тиббиёт илмларининг доктори, профессор.
Чолпонбек Абикеевга қадар эса президентнинг маслаҳатчиси бўлиб Равшанбек Сабиров ишлаб келган.
У президентга маслаҳатчи бўлишдан аввал, 2021-йилнинг февралида вице-премьер-министр бўлиб ишлаган.