Нима учун Тошкент Москвага сиртини бурди? Путин билан яқинлашув Жапаровга ёрдам берадими?

324
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

9-декабрда ЕОИИнинг Бишкекдаги саммитига қатнашиш учун Владимир Путин келди. Саммитда Қирғизистоннинг раислик қилиши Кремль учун омадли тасодиф бўлгандек: Қозоғистон билан Армениянинг демарши фонида, Москвага содиқ қолаётган ёлғиз қирғиз давлати бўлмоқда. Бу ҳам камдек, Қирғизистон ҳукумати Россиянинг сиёсий майдонида тохалашга ҳамда фуқаролик жамият институтларини йўқ қилишга йўналтирилган автократик қонунларини ҳамда тажрибаларини қунт билан кўчирмоқда.

Бу Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқининг тираги бўлади, Москвага қараб саф тутиш эса — Садир Жапаровни асраб қолади деганини англатмайди дейди Carnegie Endowment for International Peace ташкилотининг вакили, Марказий Осиё бўйича эксперт Темур Умаров.

Темур Умаров

Қирғизистон яккаланиб қолган Россия учун топилмага ўхшайди. Айрим аҳолининг россияпараст кайфияти, Россия Федерациясидан трансферлар, кредит ва ёқилғи-мойлаш материалларига қарамлик, мамлакатда кучайиб бораётган авторитаризм фонида халқаро институтлар билан муносабатларнинг ёмонлашуви... Кремль Қирғизистонни Марказий Осиёдаги асосий давлатга айлантира оладими?

— Ҳақиқатдан, охирги вақтда Қирғизистон билан Россиянинг алоқаси жонланиб, яқинлашув кузатилмоқда. Бу минтақадаги бошқа давлатларнинг сиёсатига қарама-қарши олиб борилмоқда: Қозоғистон билан Ўзбекистонга солиштирганда, Қирғизистон жуда бетараф, ҳатто россияпараст ўлкадек кўринмоқда. Бу ростдан ҳам Қирғизистон Россиянинг бу минтақадаги таъсирининг асосий ҳимоячиси бўлаётгандек тасаввур уйғотади. Бироқ бундай стратегия катта саволларни пайдо қилади.

Россиянинг нигоҳи билан қараганда, Путиннинг иш сафарларига қараганда, Қирғизистон Москва ташқи сиёсатининг у қадар устувор йўналишига ўхшамайди. Путин Қирғизистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча давлатларида бўлди ва ниҳоят Бишкекка етиб келди.

Бундан ташқари, ЕОИИга раислик Қирғизистонга унчалик катта ваколат бермайди. Ҳа, бу раислик қилувчи мамлакат учун фойдали бўлган ташаббусларни таклиф қилиш имконини беради. Аммо шуни тушуниш керакки, қарорлар иттифоқнинг барча аъзолари, биринчи навбатда Қозоғистон ҳамда Россия томонидан маъқулланади. Шу боис Бишкек раислиги муносабати билан кўп имкониятларга эга бўлади, деб ўйламайман.

Москвага интилиши Ташиев билан Жапаровга ҳукуматда қолишга ёрдам берадими?

— Қирғизистоннинг тарихи кўрсатганидек, бу доим ҳам ёрдам беравермайди. Атамбаев ўзини Москвага анча лоял сиёсатчи деб ҳисоблар эди, аммо бу унга Жээнбеков билан бўлган талашда ёрдам бера олгани йўқ. Ҳа, Путин шахсий самолётини жўнатиб, Атамбаевни Москвага олдириб арзу шикоятларини тинглади, аммо бу жанжалдан четда бўлишни танлаган. Жээнбеков ҳам миллатчи ёки Россияга қарши сиёсатчидек кўринмаган — аммо у ҳам ҳукуматини сақлаб қола олмади.

Қирғизистондаги айрим бир элиталар аро жанжал чиққанда Москва доимо бетараф бўлишни танлайди. Чунки ички жанжал қандай тугашини ҳеч қачон била олмайсан. Келажакда Жапаровни ҳам шундай ҳолат кутиши мумкин, агар унинг позицияси кечика бошласа Москва унга тўғридан-тўғри ён босмайди.

Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг 27-майдаги йиғилиши. Сурат: Президентнинг ахборот хизмати

Ташиев билан Жапаров ҳукуматни қандай йўл билан бўлса ҳам сақлаб қолиш учун Қирғизистонни «Белорус №2» қилиб, Москвага таяниб халқаро тараққиёт институтлари билан алоқасини узиб қўювчи сценарий бўлиши мумкинми?

— Бу сценарий Қирғизистон учун тўғри келмайди деб ўйлайман. Белорусда ҳукумат бир кишининг — Александр Лукашенконинг қўлида тўпланган. У авторитар режимнинг мустаҳкам ўрнашган маркази, буни ҳамма англаб турибди: Москва ҳам, Европа давлатлари ҳам.

2020-йилнинг августигача Лукашенко Россия билан Ғарбнинг ўртасида моҳирлик билан ўйнаб, икки томоннинг ҳам кўнглини топиб келган. Бир томонга бир нарсани, иккинчисига бошқани ваъда қилиб, натижада бирорта ҳам ваъдасини бажармаган. Биз унинг Россия билан максимал яқинлашганини 2020-йилнинг августидан кейин, унинг мамлакатдаги позицияси кескин ночорлаб, тизим қулай-қулай деб турганда сездик.

Қирғизистонда бундай эмас. Бу ерда барча ҳукумат абсолют шаклда бир кишининг қўлида деб айтишга жуда эрта. Шу сабабдан Ғарбга ҳам, Россияга ҳам Жапаровга қаттиқ ишониб, барча умидини унга боғлашдан натижа йўқ.

Ғарбда Жапаров айтиб келаётган кафолатлар билан ваъдалар мос келмаслигини яхши тушинишади. Бугун у ҳукуматда, шартли турда айтсак, бир йилдан кейин мамлакатда умуман бошқача бўлиб кетиши эҳтимол. Ўшанда Жапаровнинг позицияси умуман бошқача бўлиши мумкин. Ҳозирча у ҳукуматни узоқ ва барқарор сақлаб ушлаб қолишини ҳеч ким далиллай олмаган.

— Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев ЕОИИнинг Бишкекда ўтувчи саммитга келмади. Саммитдан аввал Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг янги иттифоқига Россиянинг учинчи қилиб қўшиб олиш ҳақида Путиннинг илтимосини рад этди. Гўёки Ўзбекистоннинг лидери Путиндан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилаётгандек.

— Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг ўртасидаги «газ бўйича» иттифоққа учинчи аъзо ўлка бўлиб қўшилиш ғояси Россиянинг Марказий Осиёнигина ичидаги интеграция лойиҳасига навбатдаги бор аралашиб, уни ўзиники қилиш ҳаракатидек сезилади.

Менинг фикримча, Ўзбекистон қайтадан эски қопқонга тушишдан чўчиб, бундай ҳаракатларнинг баридан қочаяпти деб ўйлайман. Айниқса, бундай иттифоқ ҳозир Ўзбекистон билан Қозоғистонда бўлаётган энергетика инқирозларига қарамай, Марказий Осиё давлатларига қараганда, Москвага кўпроқ керак.

Буни Тошкентнинг ЕОИИга бўлган қизиқиши камайганининг белгиси қатори кўрсак бўладими?  

—Менимча ЕОИИнинг бусиз ҳам жанозасига оз қолди. Урушгача Тошкент бу иттифоққа қўшилишига иошнчим комил эди. Аммо ЕОИИ ҳозирда қанчалик фойдасиў инструмент эканини, қанчалик  «иҳоталанган» ташкилот эканини ҳисобга олганда — Ўзбекистон бу узоқ муддатли кризисга бораётган ташкилотга аъзо бўлишни истамайди деб ўйлайман.

Шу сабабдан, тўғри, буни Москвадан узоқлашиш ҳаракати қатори кўрса бўлади. ЕОИИга қўшилиш мамлакатнинг инвестиция имконига зарба бериб, Ғарб билан алоқасига путур етказар эди. Урушгача Ўзбекистон ташкилотга кириг ҳақида ўйланаётганда, Жаҳон савдо ташкилоти билан АҚШ бу қадам ўлканинг Жаҳон савдо ташкилотига киришига тўсқинлик бўлишини аниқ айтган.

Энди бари ўз ўрнига тушди, ЕОИИнинг куни тугади. Аммо бу Ўзбекистон билан Россиянинг ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг фаоллиги пасаяди дегандек эмас. Бу борада икки давлат яқин ва фаол ҳамкорликни давом эттиради деб ўйлайман.