Декабрнинг бошида «Клооп»га Қатар давлатидан келган шифокорлари томонидан бепул операция қилинган эшитиш қобилияти паст ва кар болаларнинг ота-оналари мурожаат қилди.
Улар 2022-йилнинг май ойида қатарлик шифокорлар Бишкекдаши Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказида 54 болага операция қилганини айтиб, аммо ваъда қилинган реабилитация учун дейилган пул 7 ойдан бери ўтказилмаётганидан норози.
Ота-оналарнинг айтишича, маблағ бўлиш кечикаётганига Она ва болани ҳимоя қилиш марказининг етакчиси Гулзат Маймерованинг алоқаси бор. Маймерова эса айбловларни инкор қилиб, реабилитацияга масъул эмаслигини билдирди.
Ота-оналар нима дейди?
Қатар давлатининг ҳисобидан турмуш тарзи оғир оилалардан 54 болага операция қилинган. Ҳар бир болага эшитиш қобилиятини тикловчи кохлеар имплант қўйиш учун камида 1 миллон сомдан ортиқ маблағ сарфланган.
Жети-Ўгуз туманининг Кенеш қишлоғининг турғуни, беш боланинг онаси Тумар Намазованинг ўғлига ҳам имплант қўйилган. У боласининг эшитишининг тикланиши 99% реабилитацияга боғлиқ эканини айтмоқда.
«Агарда операциядан кейин болани ўқита олмасак, операциянинг пулини тўлар эканмиз. Биз ҳам боламизнинг гапиришини хоҳлаймиз. Қандай меҳнат билан шундай операцияга эришдик. [...] Шунча операция қилдириб, гапирмай ўтирса [ёмон-да]. Булар жуда кучли наркоз олишди. Операцияси икки соатга чўзилди. Агар реабилитациядан ўтмаса болалар эшитишдан маҳрумлигича қолади», — дейди у.
Намазова «Она ва болани ҳимоя қилиш марказининг етакчиси Гулзат Маймерова ота-оналарни болаларини «мен айтгангина ўқишлардан [реабилитациядан] ўтасизлар деб қийнамоқда» деб айтмоқда.
«Маймерова Бишкекка кўчиб келишинглар керак. Биз айтгангина ўқишлардан ўтишинглар керак деб қийнамоқда. Ҳозир пулни ўзимиз тўлаяпмиз. Ойига боланинг ўқишига 6 минг, йўл ҳақига 3 минг сом сарфламоқда. Болани кўргазиб ётиб охири бир ойда 10 минг сомга етмоқда. Шаҳарга борсак ундан ҳам кўп кетади-да. Уйнинг ижараси қанча», — деди у.
Таласнинг чекка қишлоғида яшаган Асил (исм ўзгартирилди) боласига операция қилингунча Бишкекда ижарада яшаб юрган. Бироқ бир йилга яқин яшагандан кейин пули тугаб, шахсий муаммолари сабаб қишлоққа қайтишга мажбур бўлганини айтади. Ўша вақтда бир ҳафтада икки мартагина, ўз пулидан тўлаб реабилитациядан ўтишаётганини айтди.
«Ўқишдан ўтмаса бола гапира олмайди, психологик томондан орқада қолади. Бизнинг болаларни мактабга олишмайди. Ҳозир уч ярим ёшдаги қизим олти ойлик боладай эшитяпти. Эндигина “она, ота” деб қолди. Отини чақирсак энди қарай бошлади. Агар яхши реабилитация қилса яхши натижа бўлар экан. Бола тўлақонли гапиргунча, ҳатто 11-синфгача ўқишдан ўтказар эканмиз», — дейди Асил.
Гулзат Маймерова нима дейди?
Она ва болани ҳимоя қилиш маркази раҳбари Гулзат Маймерованинг «Клооп»га айтишича, шифохонада «болаларга фақат операсия қилинади». Унинг сўзларига кўра, марказ «реабилитация учун жавобгар эмас».
«Агар ўша болалар касал бўлиб, тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолишса, биз ҳеч қачон «йўқ» демаймиз, ўзимиз ҳал қиламиз. Мен реабилитация учун жавобгар эмасман ва бу бизнинг саноатимиз эмас. Биз ҳар томонлама ёрдам берамиз, операция қилдик. Аудиологлар қидирмоқда. Қолаверса, мен ҳеч нарса қила олмайман, - деди у.
Марказ раҳбари ота-оналарнинг «Маймерова болаларни маълум бир жойда реабилитациядан ўтказишга мажбур қилмоқда», деган айбловини рад этди.
«Менинг ўрнимда бўлганингизда, чўнтагингизда бир сом ҳам бўлмаса, реабилитация пулини тўлай олмасангиз, шундай дейсизми? Албатта, қилмайсиз. Бу менинг жавобим, - деди у.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима дейди?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Йилдиз Айгерчинованинг «Клооп»га маълум қилишича, улар Қатар ҳукумати вакиллари билан музокара олиб борган ва болаларни реабилитация қилиш учун маблағ ажратишга розилик олган.
Унинг айтишича, реабилитация учун фақат вазирлик жавобгар эмас. Соғлиқни сақлаш, таълим ва Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан тузилган идоралараро гуруҳ зарур ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича иш олиб бораётганини таъкидлади.
«Ажратилган миқдорга реабилитаторнинг моддий-техник таъминоти ва хизматлари учун сарф-харажатлар киради», деди у.
Айгерчинова «пул маблағларини тезроқ тарқатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда» ва «келгуси йилдан албатта тақсимлана бошлайди», деб ваъда берди.