Мамлакатда «Буюк кўчманлар мероси» холдинги тарқатилади. Бу маълумот парламентнинг тармоқ қўмитасининг йиғинида маълум бўлди.
«“Буюк кўчманлар мероси” холдинги бюджетдан бир қатор маблағ сарфлаб тарқатилади. Жавобгарликни ҳеч ким олмайди», — деб ёзди депутат Дастан Бекешев Телеграм-каналида.
Йиғинда холдингни тарқатишга 700 млн сом талаб қилиниши ҳам маълум бўлди. Бекешев Молия вазирлигининг бошчиси Алмаз Бакетаевдан бу пул айнан нима учун сарфланаётганини, ундан ташқари, ведомство холдинг учун ажратилган 3 млрд сомни бюджетга қайтариб берадими деб сўради.
«Жами бўлиб 2022-йилнинг бошидан бери биз “Миллий кўчманлар мероси”ни 3,4 млрд сомга капиталлаштирмоқдамиз. Шунингдек амалда 100%ини бюджетга қайтармоқдамиз. Аммо 700 млн сомини холдингнинг масъулиятларини ёпиш учун олиб қолмоқдамиз. Бу солиқ идораларининг 600 млн сомга яқин даъволари — холдинг ўз фаолиятини олиб боришда [кон] ишлатишлар учун лицензияларни олган. Шунингдек, Табиий ресурслар вазирлигининг олдида 1,8 млн миқдорида мажбуриятлари бор. Бундан бошқа маош, мжара ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича — 20дан 30 млн сомгача мажбуриятлар бор», — деб жавоб берди Бакетаев.
Унинг айтишича, холдинг айнан шу Давлат солиқ хизматининг ҳисобига маблағ ўтказиш ҳамда бошқа мажбуриятларни тўлаш орқали йирик маблағни давлат бюджетига «қайтармоқда».
«Жами бўлиб бугунги кунда 700 млн сомдан мазкур мажбуриятлар орқали 670-680 млн соми тушади деб кутилмоқда», — деди у.
Дастан Бекешев холдингни тузиш ҳамда қайта тарқатиш учун ким жавобгарликни олишини ҳам сўради.
«Бари бир одам учун тузилган-да? Бизни, депутатларни “сизлар қачон мамлакат фойдасига қадамларни қўясизлар?” деб уришишади […] Алмаз Ахунжанович (президентнинг ва Вазирлар маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги вакили), бунга ким жавоб беради, айтингчи? […] 20 млн сомга яқин пул ойлик қатори кетибди, энди бу ёғи нима бўлди? Бунга Ақилбек Усонбекович (вазирлар маҳкамасининг етакчиси) жавоб бермайди шекилли. Кўрдингларми, жавоб берадиган ҳеч ким йўқ», — деб ғазабланди депутат.
Холдинг капиталининг бюджетга қайтариш
Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ноябрнинг бошида Жогорку Кенешнинг йиғинида «Буюк кўчманлар мероси» холдингининг капитали республика бюджетига қайтарилишини айтган. Унинг айтишича, холдингнинг бошчиси Тенгиз Болтурук қамоқда бўлгани сабабли лойиҳа ундан кейин ривожланиб кета олмайди.
«Биз коннинг барини “Кумтор”нинг мисолида ўзимиз ўзлаштирайлик деганмиз. “Буюк кўчманлар мероси”га ўнга яқин лицензия бериб, геология разведкаси бўйича тадбирларни тугатганмиз, бизнес-лойиҳаларни тайёрлаб қўйган эдик, улар инвесторларга кўрсатмоқчи бўлиб турганмиз. Бўлинган пуллар жойида турибди. Биз уларни бюджетга қайтармоқдамиз. Биз Тенгиз Болтурук [қамоқда] бўшамагунча лойиҳа ўрнидан жилмаслигини тушуниб турамиз», — деган Жапаров.
У холдинг лойиҳасининг устида 22 хорижий мутахассис ишлаганини таъкидлаган.
Холдингнинг ижара пули ойига 50 минг долларни ташкил қилган офиси
«Буюк кўчманлар мероси» миллий холдинги тузилгани ҳақида вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров 2021-йилнинг 14-декабрида холдинг тузиш қарорига қўл қўйганда маълум бўлган.
Ўшанда Вазирлар маҳкамасидан миллий холдинг президент Садир Жапаровнинг кон қазиш тармоғини ислоҳот қилиш ҳақидаги фармони асосида тузилган деб тушунтиришган. Холдинг Қирғизистондаги барча стратегик конларни бириктириши керак, уларни маҳаллий давлат компанияларигина ишлатади.
Депутат Женишбек Токторбаев парламентнинг йиғинида миллий холдинг офис ижарасига ойига 120 минг доллар тўлаётганини айтиб чиққан.
Депутатнинг баёнотига миллий холдингнинг матбуот хизмати жавоб берган. Уларнинг айтишича, бу иложсиз чора бўлган. Ўша вақтда компания ижара ҳақини ошкор қилмаган, аммо бу офиснинг фойдасига «ижара ҳақининг ўртача бозор баҳоси билан тузилганини» таъкидлаб ва «компания энг қуйидаги баҳосини танлаб олганини» таъкидлаган.
Муассасадан «янги офисга кўчиш бюджет тузувчи ишхонанинг чиқимларини жуда ҳам кўпайтирмайди, аксинча, самарали тарзда яхшилайди» деб ишонтиришган.
Султанбаевнинг айтишича, «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдингнинг янги офисга кўчиши бўйича қарорни Тенгиз Болтурук президент билан ҳам, вазирлар маҳкамаси билан ҳам маслаҳатлашмаган.