Ўш области: Чақмоқ 350 қўйни ўлдирди

910

59066-1

Шарсимон чақмоқ уриши Ўш областининг Қорақулжа районидаги 350 қўйни ҳалок қилди. Маҳаллий яшовчилар орасида жабрланганлар йўқ.

26 июн кунги ҳодиса пайтида яйловда икки чўпон ва мингдан ошиқ қўй бўлган — бу ҳақда фавқулотда ҳолатлар министрлиги хабар қилди.

Бошқармага кўра, чўпонлар қўйларнинг аксар қисмини сақлаб қолишга эришган, бироқ яшин 350 қўйга “уришга” улгурган.

Бу маълумотни Kloop.kg билан суҳбатда Қорақулжа райони бошчиси Султанбек Баимбетов тасдиқлади.

У ҳалок бўлган қўйлар гўшти ейиш учун ярамаслигини айтди.

Чақмоқ зарбидан келтирилган зарар 2 млн сомдан ошган.

Бу табиат ҳодисалари туфайли қўйларнинг биринчи марта ҳалок бўлиши эмас. Июн ойининг ўрталарида Иссиқкўл областининг Тўн районида ёз кунида ёққан қор 201 қўйнинг ажалига сабаб бўлганди.

Ўша кунларда Тўн райони довонида об-ҳаво ҳарорати 1 градусни ташкил қилган, патликларда эса бу ҳарорат минус тўртгача тушиб кетганди.

Ўшанда ҳам 1 миллион сомдан ошиқроқ зарар етказилганди.

Шарсимон чақмоқ — бу шар шаклига эга бўлган чақмоқнинг ўзгача тури. У одатан ўзга оддий чақмоқлар билан бирга пайдо бўлади ва маълум вақт ичида кутилмаган траекторида ҳаракатланиш хусусиятига эга.