Ёши 30даги собиқ хотинини ўлдиришда гумонланган шахс Қоракўл ТИЗОсига икки ойга киргизилди. Бу ҳақда «Клооп»га Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.
Милицияга 9-ноябрда соат тахминан 17:08 да «Қумтор» савдо марказида эркак киши аёлни пичоқлагани ҳақида маълумот тушган.
Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига борган вақтда собиқ эр-хотинлар гаплашиш учун учрашиб, ўртада низо чиқиб, эркак киши аёлни пичоқлаб, шундан кейин ўзига ҳам пичоқ сайгани аниқланган.
Милициянинг маълумотига кўра, ҳозирда гумонланувчи ўзига келиб, айбини тан олган.
Суд-тиббий экспертиза тайинланиб, далил қатори жиноят бўлган ердан ошхона пичоғи олинган. «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Қирғизистон — Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат
Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатлари ичида энг хавфли мамлакат деб саналади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг аҳволи баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.
Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, деярлик ўн йил ичида «Қотиллик» моддаси бўйича 762 жиноят ишини қўзғаган, у ерда ўлдирилганлар — аёллар. Бундай фожеали қотиллик фактларининг ўртача ўн ҳолатининг ичидан саккизи эркаклар тарафидан амалга оширилган.
Кўп ҳолларда Қирғизистонда аёлларни эрлари, жинсий ҳамкорлари ўлдиради, фемицид эса оилавий зўравонликнинг тўғридан-тўғри таъсири бўлиб ҳисобланади.
Одатда аёл кишининг эркак киши тарафидан ўлдирилиши фемицид деб аталади. Бундай қадамга эркаклар аёллардан нафратланганидан, камситганидан, гендер босим натижасида ва/ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмувчи ҳолатларда боришади.