Бир иқтибос билан: Ақилбек Жапаров президент мамлакатни ёрқин келажакка олиб бораётганини айтди

239

Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров биринчи Халқ қурултойида сўзга чиқди. У сўзининг аввалида президент Садир Жапаровга тўхталди.

«Ҳурматли Садир Нуркожоевич, ҳурматли халқ вакиллари ва замондошлар. Президентимиз бизни йўлимиз равшан, келажагимиз порлоқ, чегараси аниқ, халқи тўқ бўладиган давлат сари етакламоқда», — деди Жапаров.

Унинг қўшимча қилишича, «бу йўлда биринчи Халқ қурултойи делегатлари ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб, давлатга ўз ҳиссаларини қўшишади».