МХДҚнинг собиқ раиси Мурат Суталинов ва Чуй вилояти милициясининг собиқ бошлиғи Самат Қурманқулов ўғилларини дастурчи касбига ўқитишади. «Етар, уларнинг оталари бошқалар учун жавоб беришган», деб ёзган Суталинов Фейсбукда, «ҳарбий бўлиш хавфли бўлиб қолди» деган изоҳга жавобан.
2010 йили намойишчиларга ўқ узганликда айбланиб, судланиб, кейин тузалмас касалликка чалингани туфайли қамоқдан озод қилинган Мурат Суталинов, собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олишда жароҳатланган Самат Қурманқуловдан хабар олгани борди.
Суталинов Фейсбукдаги постида Чуй вилоятидан кўплаб генераллар чиққанини таъкидлаб, уларни маблағга муҳтож ватандоши Қурманқуловга ёрдам беришга чақирди. («Клооп» собиқ милиция ходимининг 21 минг сом нафақаси дори-дармонга ҳам етмаслигини ёзган). Бундан ташқари, у Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, Қурмонқуловни Хитойга олиб бориб даволатиш бўйича келишишни таклиф қилди.
«Бу билан нима демоқчиман? Самат ёлғиз эмас, унинг манфаати учун баҳслаша оладиган, воситачи бўладиган одамлар бор. Мен Ички ишлар вазирлигига хитойлик ҳамкасблари билан боғланиб, даволанишини ташкил қилишларини таклиф қилган бўлардим. Хитойнинг жамоат хавфсизлиги вазирлигидагилар учун бу оддий нарса», деб ёзди Суталинов.
Суталиновнинг айтишича, Қурманқуловни тезкор тергов хизматига ўзи «қабул қилган», иккиси бирга «фирибгарларни қўлга олиб, муҳтожларга ёрдам берган, майдалашмаган ҳақиқий «опер» бўлишган».
Суталиновнинг пости остига изоҳ ёзганлар уларни «ҳақиқий генераллар», «халқнинг фахрли фарзандлари» деб аташди. Улар орасида «қандай бўлса ҳам ўз қасамига содиқ бўлишди, лекин энг муҳими – соғлиғидан ажрашди» деб ёзганлар бўлди.
Эндиликда Суталинов қамоқда ўтириб чиқиб, Қурманқуловнинг соғлиғидан ажраб, маблағга муҳтож бўлиб турган пайтда, куч ходимларининг собиқ ходимлари болалари ўзларининг тақдирини такрорлашини хоҳламайдилар.
Обуначининг «Ҳарбий бўлиш хавфли бўлиб қолганидан», болаларни шифокорликка ўқитиш таклифига Суталинов: «Биз болаларимизни программист қилишга қарор қилдик, олдиндан келишиб олгандек айттик. Етар, бусиз ҳам оталари бошқалар учун жавоб беришди», — деб айтди.
Мурат Суталинов — Қурманбек Бакиев президент бўлиб турганда МХДҚнинг бошчиси бўлган. 2010 йилнинг 7 апрелида майдонга чиққан намойишчиларга ўқ отишда айбланган. 2011 йилнинг декабрь ойида мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга судланган. 2019 йилнинг майида Бишкек шаҳар суди буйрак ракидан тўртинчи стадияси сабабли уни муддатидан аввал бўшатган.
Суталинов ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини фаол юргизиб, ижтимоий-сиёсий мавзуларда пост ёзиб, жамоатчиликни Садир Жапаров «атрофида бирлашишга» даъват қилиб келади.
Чуй вилоят ИИБнинг собиқ етакчиси Самат Курманкулов Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини штурмга олишда бошидан жароҳат олиб, комага тушган. Ҳозирда Қурманқулов соғлиғи ёмонлашгани сабаб нафақага чиққан, мустақил ҳаракатлана олмайди. Ижтимоий тармоқларда Қурманкуловнинг даволаниши учун маблағ тўплана бошлаган.