Россиянинг Москва шаҳрида қирғизистонлик муҳожирнинг жасади топилди. Бу ҳақда 22-ноябрда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан билдиришди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 50 ёшдаги қирғиз фуқароси такси хизматида ишлаб юрган. У зўравонлик билан ўлдирилгани аниқланиб, гумондор қўлга олинди.
Ҳозирда Россиянинг Жиноят ва жазо кодексининг «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.
Иш элчиликнинг назоратида экани таъкидланди.