Президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг 17 ноябрга белгиланган мажлисига келади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Эрбол Султанбоев маълум қилди.
«Парламент йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор аъзолари давлат раҳбари ва парламент аъзолари иштирокида қасамёд қилади. Бундан ташқари, йиғилишда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси масаласи ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда», — деди у.
Султанбаевнинг қўшимча қилишича, учрашув МТРК, республика ва вилоят каналлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жонли эфирда 10:00 дан бошлаб намойиш этилади.
Ўзбекистон билан чегара бўйича келишув
15 ноябрда Қирғизистон парламентининг профиль қўмитаси қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш ва Кампиробод сув омбори сувларини биргаликда бошқариш бўйича келишувлар лойиҳасини маъқуллади. Ушбу қарор маслаҳат характерига эга. Битимлар масаласи Жогорку Кенешнинг умумий йиғилишида ҳал қилинади – депутатлар ушбу ҳужжатларни ратификация қилиш ёки ратификация қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилишлари керак.
Айни пайтда, 14 ноябрь куни Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси Қирғизистон билан чегара бўйича келишувни аллақачон маъқуллагани маълум бўлди.