Парламент депутати Дастан Бекешев Телеграм каналида Кампиробод сув омборини Ўзбекистон билан биргаликда бошқариш ҳақидаги келигувда баҳсли масалаларни ҳал қилишнинг механизмлари йўқ эканини ёзди. Депутатнинг айтишича, агар келажакда томонлар бир фикрга кела олмай қолса, сув омборини фойдаланиш бўйича у ёки бу масалалар қандай ҳал қилиниши мавҳум.
Аввалроқ Жогорку Кенешнинг депутати Чингиз Айдарбеков келишув бўйича Қирғизистон бусиз ҳам сув омборини фойдаланишда ҳуқуқи «анча чекланиб қолганини» айтган. Унинг айтишича, Ўзбекистон томон сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник жиҳатдан хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, қирғиз томоннинг вакилларини сув омборига паспорт билангина ва текширувдан кейин киргизишади, буни Айдарбеков «камситувчи шартлар» деб ҳисоблайди.
2021-йилнинг мартида МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев объектни назорат қилиш Ўзбекистон томонга ўтаётганига қарамай, қирғизистонликлар Кампиробод сув омборига эмин-эркин кириб чиқа олади деб ишонтирган, масалан, балиқ овига.
Айни вақтда Ўзган туманининг Ерга жойлаштириш бўйича қўмитасининг раҳбар ўринбосари, «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Ақил Айтбаев Ўзбекистонда қандай бўлган тақдирда ҳам тўсиқ, пост ва минора қуришга имконияти бўлади деб эслатган эди. «Эҳтимол ҳозирча тўсилмайди. Аммо, кейинчалик, агар Ўзбекистоннинг президенти алмашса улар девор ҳам, минора ҳам қуради деб қўрқаман. Ўшанда биз сувдан айриламиз», — деган Айтбаев.
14-ноябрда Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси Қирғизистон билан давлат чегарасини аниқлаш ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича келишувни қонун турида қабул қилган. Қирғиз парламенти бу ҳужжатларни ҳозирча ратификациялаганича йўқ. 15-ноябрда Ўзбекистон билан келишувнинг лойиҳаси Жогорку Кенешнинг профил қўмитаси тарафидан маъқулланган.
Бу орада Кампиробод бўйича келишувга яна уч сув ресурси — Ўрта-Тўқай сув омбори, Ғовасой сойи ва Чечме (Чашма) булоғи киргани маълум бўлди.
Кампиробод бўйича баҳслар
«Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш ҳақидаги келишувнинг» лойиҳасига кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омборининг остидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ошиқ ер олади. Президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бу келишув мамлакат учун ютуқ деб айтишмоқда.
Шунга қарамай маҳаллий турғунлар билан айрим сиёсатчилар бунга қарши чиқишмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, Ўзбекистон ваъдасида турмай, сувни ва сув омборининг аторофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз деб хавотир олишмоқда.
Келишувни ратификациядан ўтказиш ва муҳокама жараёни баҳслар билан ўтмоқда — бунга қадар депутатлар ҳамкасби Чингиз Айдарбековни парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси бошчилигидан олишган. У келигувнинг лойиҳасига қарши чиқиб, қўмитанинг қарорига қўл қўйишдан бош тортган. Буни у депутатларнинг қўлига барча ҳужжатлар берилмагани билан тушунтирган.
Умумий қилиб айтганда, муҳокама қилинаётган ҳужжатлар бўйича сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг ўзида ва мамлкатнинг икки йирик шаҳри — Бишкек ва Ўшда митинг ҳамда қурултойлар ўтган.
Шунингдек, ҳукумат 30 кишини оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб, қўлга олган. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни давлатга бераётгани учун танқид қилишган.