Жамоатчилик комиссияси Дача-СУдаги фалокатни текширувини якунлаб, собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг оила аъзоларининг авиа ҳалокатда айбдор эмас деган хулосага келди. Бу ҳақда 16 ноябрда «Боинг-747» самолётининг Дача-СУ қишлоғига қулашини текширган жамоат комиссиясининг раиси Алмамбет Шикмаматов АКИpress нашрига билдирди.
Унинг айтишича, комиссиянинг ярим йиллик ишининг ҳисоботини яқин кунларда Жогорку Кенешнинг йиғилишига тақдим этади.
Шикмаматов комиссия қандай хулосага келганини айтиб берди.
Самолёт контрабанда юки ташимаган
Комиссиянинг раиси самолёт контрабанда олиб кетаётгани ҳақидаги версияни рад этди. У юк Туркияга бораётганини, у ердан олувчи мамлакатларга тарқатилиши керак бўлганини айтди.
Унга кўра, Қирғизистонга етказилиши керак бўлган юкнинг буюртмачиси «JTI Kazakhstan» компанияси бўлган. У Гонконгдан USB -зажигалкалар буюртма қилган.Шикмаматов ушбу рейс бугунги кунгача амалга оширилаётганини қўшимча қилди. Улар унинг айтишича, Бишкекнинг аэропортида ёнилғи қуйиш учун қўнади.
Жээнбеков Атамбаевни контрабанда билан боғлаш учун ҳаракат қилган
Алмамбет Шикмаматов собиқ президент Сооронбай Жээнбеков Атамбаевни 36 кишининг ўлимига сабаб бўлган авиаҳалокатга ва контрабанда билан боғлашга уринганини айтмоқда. Унинг фикрича, самолётдаги юкнинг Атамбаев ёки унинг яқинларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
У воқеа юз берган вақтда Атамбаев «ўз аппарати ва унинг атрофидаги одамлар» томонидан йўл қўйилган хато қурбони бўлиб, «оппонентлари ўша пайтдан фойдаланишган» деб ҳисоблайди.
«Фожиа юз берганда Атамбаев у ерга бормаган. У ахборот майдонидан узоқлашиб қолиб, рақиблари ўша пайтдан унумли фойдаланишган. Атамбаев ўзини оқлашга уринмаган ҳам, Худога топшириб қўйган. Ахборот кампаниясини ҳам бошламай қўйиб, натижада ахборот урушида бой берган. Жамоатчилик эса ҳар доимгидек ақл бовар қилмайдиган гап-сўз ва миш-мишларга ишонган», - дейди Шикмаматов.
Сиёсатчининг айтишича, Сооронбай Жээнбеков президент бўлиб турганда, ИИВнинг қошида тергов гуруҳини тузиб, у «ярим йил давомида Атамбаевнинг ва контрабанданинг изини қидирган».
«Улар ярим йил давомида Атамбаевнинг ва контрабанданинг изини қидирган. Туркияга қадар бориб, ишнинг барча ҳолатини ҳатто микроскоп билан излагандек бўлишган. Аммо Атамбаевга ва унинг яқинларига боғлиқ ҳеч нарса топмаган. Бунга ишончсизлик бўлиб, тергов гуруҳининг таркиби 2 карра алмаштирилди. Аммо улар ҳам ҳеч нарса топа олмаган. Охирида жиноят ишини сохталаштириш учун ҳеч ким жавобгарликни бўйнига олмаган [...] Агарда Атамбаевнинг Дача СУдага фалокатга боғлиқ айби тасдиқланса, у ҳолда Жээнбековнинг қилганини жамоатчилик қўлловга олган бўларди», — деди у.
Шикмаматов комиссия фожиани тадқиқ қилаётган тергов гуруҳига раҳбарлик қилган Ички ишлар вазирлиги вакилларини ҳам сўроқ қилганини қўшимча қилди. У комиссия таркибига жамоатчилик фаоллари ҳам кирганини айтди.
«Уни бу ерда ҳеч ким қўллагани ҳам, қоралагани ҳам йўқ. Барча иш холис бўлди. Трагедияда Атамбаевнинг ва оиласининг айби йўқ», — деб таъкидлади Шикмаматов.
Сиёсатчи «афсуски, бизнинг сиёсатда сиёсий курашнинг шаклланган қоидаси йўқ» деб таъкидлади.
«Қоидасиз жангда муштлашгандек барча усуллар, ифлоси ҳам қўлланилади. Албатта, бу яхши эмас. Ҳукуматнинг оппонентлари қўлидан келганининг барини фойдаланади, ҳукуматни қулатиш учун шайтоннинг ўзи билан ҳам бир бўлишга тайёр, шундан кейин нима бўлса ўша бўлсин дейишади. Ҳукуматда ўтирганлари эса жазо идораларини қўлланиб, ҳаддан ошишади. Натижада қайтадан — боягидек бўлиб қолаверамиз. Бунинг барига сиёсий маданиятнинг йўқлиги, демократиянинг пишиб етилмагани, мафкурафий қадриятларнинг торлиги сабаб», — деб хулоса қилди сўзини Шикмаматов.