Қумтўр иши. Тенгиз Болтурук 10-январга қадар қамоқда қолди

217

«Кумтор Голд Компани» (КГК) компаниясининг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук 2023-йилнинг 10-январигача қамоқда қолдирилди. Маълумотни «Клооп»га Бишкек шаҳар судининг матбуот хизматидан тасдиқлашди.

Қарорни Бишкекнинг Октябрь туман суди чиқарди.

Болтурукнинг адвокати Кайсин Абакиров қарор бўйича Бишкек шаҳар судига шикоят қилганини билдирди.

«Суд йиғини белгиланганича йўқ. Мижозимнинг соғлиғи ёмонлашмоқда — гипертонияси бор, юраги хаста, артериал қон босимида муаммо бор. Тенгиз Болтурукнинг балоғатга етмаган уч боласи бор. Уни қамоқда сақлашнинг зарурати йўқ деб ўйлайман», — деди адвокат.

Тенгиз Болтурукни Бош прокуратура 13-сентябрь куни қўлга олган. У билан бирга ускуна бўйича мутахассис Айша-Гул Фронтбек қизи Жаналиева ҳамда молия бошқармасининг директори Риспек Токтогулов ҳам қўлга олинган. Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг фаолиятини текширишнинг натижасида уч жиноят иши қўзғалганини хабар қилган. Компания давлатга 1 млрд долларга яқин зарар етказгани айтилган.

15-сентябрда Бишкекнинг Октябрь туман суди Тенгиз Болтурукни икки ойга МХДҚнинг ТИЗОсига киргизган. Болтурук ўзи судда унга қарши жиноят ишини «абсурд» деб атаб, қўл остидагиларнинг барига жавоб бера олмаслигини айтган.

Болтурукнинг турмуш ўртоғи Илмира Алписбаева президент Садир Жапаровдан Тенгиз Болтурукни уй қамоғига чиқаришни илтимос қилган. У турмуш ўртоғининг соғлиғи оғирлашиб кетганини айтган.

«Қумтўр»даги ташқи бошқарув

2021-йилнинг 17-майида қирғиз ҳукумати «Қумтўр»га ташқи бошқарув киргизган. Ҳукумат конни Канаданинг Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллийларнинг соғлиғига, ҳаётига ва экологияга хавф туғдиради» деган сабабни келтирган. Ўшанда Тенгиз Болтурук вақтинча ташқи бошқарувчи бўлиб тайинланган.

Бунга жавоб қатори Centerra Қирғизистоннинг ҳукумати «конни назораь қилишни деярлик тўлиғи билан тортиб олди» деб Болтурукни, кейинчалик Қирғизистон ҳукуматини ҳам судга берган.

2022-йилнинг 29-июлида давлат ҳукумати «Кумтор» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтганини билдирган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаровнинг айтишича, шу билан қирғиз томон Канадага қарашли Centerra Gold Inc. билан «Кумтор» лойиҳаси бўйича икки бошқа йўлга тушган.

24-августда вазирлар маҳкамаси Болтурук «Кумтор»нинг ташқи бошқарувчилигидан четлатилганини хабар қилган. Бу Ҳисоблаш палатаси коннинг ишида молиявий хатоларни аниқлагандан кейин бўлган.

Шунга қарамай, Болтурук «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдингининг етакчиси сифатида қолмоқда. У бу хизматга 14-февралда келган. 25-августда вазирлар маҳкамаси кондаги ташқи бошқарувни тарқатган.  «Кумтор Голд Компани»га янги президент — Алмаз Бариктабасов, бошқарманинг етакчиси хизматига эса Болотбек Идирисов тайинланган. Барктабасов бу хизматга тайинлангунча «Кумтор»нинг техник хизмат бўлимининг етакчиси бўлгани, Идирисов эса компаниянинг бош межери бўлгани маълум.