Соғлиқни сақлаш вазирлигида қизларни папилломавирусга қарши эмлаш учун ишонч телефони ишга туширилди

239

Соғлиқни сақлаш вазирлиги инсонни папиллома вирусига қарши эмлаш масалалари бўйича тўғридан-тўғри алоқа линиясини ишга киргизди. Бу ҳақда «Кабар» давлат нашри ёзди.

Маълум қилинганидек, call-центр ҳар куни соат 08:00дан 18:00га қадар, қуйидаги рақамлар бўйича ишлайди:

0312 32-31-27; 0703-23-25-64; 0551-88-02-29; 0703-12-64-42.

Мутахассислар қуйидагилар ҳақида айтиб беришади:

Одамнинг папиллома вирусиги (ОПВ) қарши эмлаш кампанияси ҳақида;

  • ОПВ дегани нима эканини;
  • вакциналарнинг самарадорлиги;
  • қанча ёшда эмланиш кераклигини;
  • манфий таъсирлари бор-йўқлиги ҳақида.

Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ноябрдан бошлаб ўсмир қизларни одамнинг папиллома вирусига (ОПВ) қарши бепул эмлашни бошлаш режалаштирилаётганини билдирган эди.

«Одамнинг папиллома вирусига қарши эмлаш — бу олдини олишдан ҳам ортиқ нарса. Бу ўсмир қизларни бачадон бўйни саратонидан асраш, уларнинг соғлом ва самарали ҳаёт кечиришига кўмаклашиш, – деб тушунтирган Республика иммунопрофилактика маркази директори Гулбари Ишенаписова.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бачадон бўйни саратони соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради ва у аёллар орасида кенг тарқалган саратон турларидан тўртинчи ўринда туради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистик маълумотларига кўра, Қирғизистонда ҳар йили 500 га яқин аёл бачадон бўйни саратонига чалинган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, 300 мингга яқин 11-14 ёшли ўсмир қизларни эмлаш режалаштирилган.