Боткен вилоятининг Сулукту шаҳридаги тадбиркорлар кўмирни автотранспорт билан ташқарига ташишга қўйилган вақтинчалик чекловни олиб ташлашни сўрашмоқда. Улар «Клооп»га берган интервьюсида кўмирни хорижга сотиш орқали оиласини боқишларини айтиб, чекловлар туфайли унинг нархи тушиб кетганини таъкидладилар. Расмийлар эса бундай чеклов аҳолини арзон кўмир билан таъминлаш учун киритилганини таъкидламоқда.
Бу қандай чеклов?
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир ташишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, кўмирни мамлакат ҳудудидан автотранспорт билан ташиб чиқишга Қирғизистон-Хитой давлат чегарасидаги «Иркештам автомобиль йўли» ва «Торуғарт йўли» назорат-ўтказиш пунктларини қўшмаганда олти ойлик муддатга вақтинча тақиқланган.
Маҳаллий ҳукуматдан мазкур чеклов элни қишга тайёрлаш учун кўмирнинг қимматлаб кетишининг олдини олиш мақсадида киргизилганини таъкидлашди.
Тадбиркорларнинг норозилиги
Мазкур шаҳарда конларни ишлатиб, кўмир ташувчи тадбиркорлар кўмирни автомобил билан ташиб экспорт қилиш тақиқланганидан кейин унинг нархи икки баробар арзонланганини айтишмоқда.
Улардан бири Замирбек Мурзали ўғли тадбиркорлар сентябрдаги қуролли тўқнашувда халққа ва маҳаллий ҳокимиятни қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб ўтди. У кўмир билан ишлаганлар деярли бир йиллик даромадини халқ учун сарфлаганидан сўнг чегара ёпилиб қолганидан шикоят қилди.
«Сулукту ҳайдовчилари» уюшмасининг етакчиси Газбек Марасилов эса «Клооп»га берган интервьюсида чекловлар нафақат тадбиркорлар, балки ҳайдовчилар, кон ишчилари ва аҳолига ҳам таъсир қилганини таъкидлади.
«Сүлуктунинг қарагани шу кўмир холос. Бизда бошқа ишлаб чиқариш заводи, фабрикалар йўқ. Бошқа иш ўринлари йўқ. Керак бўлса бизнинг Сулуктуда 0,1 сўтих улуш еримиз ҳам йўқ. Бизнинг ўн икки ой қараганимиз шугина. Бизнинг болаларимиз, укаларимиз бари шу шахтада ишлайди. Чекловлар жуда қаттиқ таъсир қилди, катта муаммо бўлди», — деди у.
Марасилов маҳаллий тадбиркорларнинг кутгани — «уч ойлик мавсум эди» дейди.
«Баҳорда, ёзда бу Сулуктунинг кўмирига ҳеч ким қараб ҳам қўймайди. Ҳеч кимга кераги йўқ. Халқнинг ризқини шу кўмир билан берган экан. Кўмирни Ўзбекистонга ташиб, сотиб, тирикчилик турар эдик. Ҳозир фаолиятимиз тўхтаб қолди», — деди у.
Тадбиркорлар ҳукумат қарорни бекор қилиб, чегарани очиб берса деган умидда.
Маҳаллий ҳукумат нима дейди?
Сулукту шаҳрининг мэри Максат Кадиркулов «Клооп»га мазкур масаладан хабардор эканини билдирди. У чекловнинг мақсади — маҳаллий аҳолини арзонлатилган кўмир билан таъминлаш эканини айтди.
«Қирғизистоннинг ичида кўмирлар тўхтовсиз сотилмоқда. Фақат экспорт тўхтатилган. Экспорт билан ишлаган одамлар бор. Улар Ўзбекистонга киргизишади, албатта у бизнесда юрган одамларга ўзи таъмрини кўрсатмоқда. Чунки улар ҳар йили кўмирни қўшни давлатларга олиб чиқиб, сотишар эди, бу вақтинча тўхтаб турибди», — дейди у.
Шаҳар етакчиси турғунлар етарли кўмир олгандан кейин, чекловни қайтадан олиш таклифи вазирлар маҳкамасига берилишини таъкидлади.
Аввалроқ вазирлар маҳкамаси кўмирнинг баҳосига вақтинча давлат назоратини киргизган. Қарор кўмир нархининг ўсиш даражасини тизгинлаш, 2022-2023-йили куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан ўз вақтида ва тўхтовсиз таъминлаш мақсадида қабул қилингани айтилган.
Муаллиф: Акмарват Абдилла қизи