Яқинда ҳибсга олинган «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси ва фаол Орозайим Нарматованинг отаси Москвада даволанмоқда. Фаолнинг дугонаси Назира Алибековнинг айтишича, унинг аҳволи ёмонлашган.
«Ўтган йили Нарматованинг ёлғиз акаси вафотидан сўнг отаси тинмай касал бўлиб, икки марта Қирғизистонда касалхонага ётқизилган бўлсада, бу унга ёрдам бермади. Шунинг учун Орозийм уни [Москвага] олиб бориб, ўзи қараётган эди. Эҳтимол, ҳозир Орозайимнинг ўй-фикрида фақатгина отасида бўлса керак», деди у.
Алибекова «ҳукумат фаолни тез орада қўйиб юборади деган умиддаман» деб таъкидлади.
Нарматованинг қамоққа олиниши
27-октябрда Нарматова Москва шаҳрида қўлга олиниб, фаол Илгиз Шаменов билан бирга Бишкекка етказилган. Шаменов Нарматова иккисини «Ҳокимиятни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича иш қўзғалгани маълум қилинган. Суд иккисини ҳам 20-декабргача қамоққа олган.
ИИВ «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёрланиш» гумони билан қўлга олинган фаол ва сиёсатчиларнинг сони деярлик 30 нафарга яқинлади. Суд уларни икки ойга қамоққа олган. Қўлга олинганлар Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтишига қарши чиқиб, ҳукуматни танқид қилиб келишган.
Орозайим Нарматова мамлакатдаги воқеаларга фикрини фаол тарзда билдириб, ҳукуматни танқид қилиб келган. Шунингдек у Кампирободнинг қўшни давлатга берилишига қарши чиққанлардан бири.
Нарматова Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига “Бутун-Қирғизистон” партияси билан келиб, депутат бўлиб сайланган. Аммо МХДҚ Нарматова дипломини ноқонуний олганини билдириб жиноят ишини қўзғаган.
Кейинчалик МСК Нарматовани номзод қатори қайдини ва мандатини бекор қилган.
Муаллиф: Нурайим Рустамова