Бир қатор давлатнинг элчиликлари қирғиз ҳукуматини матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди

280

Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция элчихоналари ва Европа Иттифоқининг вакиллиги Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосиз қолишга барҳам беришнинг халқаро куни муносабати билан қўшма баёнот қилди.

Унда «мустақил ва холис ОАВгина фуқароларга ўз ҳукуматларини жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этишда ёрдам бера олиши» таъкидланган.

«Эркин оммавий ахборот воситалари жамият фаолияти, шаффофлик ва демократик тараққиёт учун зарур нарса. Шунинг учун бутун дунё ҳукуматлари журналистларнинг ортиқча босимга дучор бўлмасдан ўз ишларини эркин бажаришлари учун хавфсиз ва қулай муҳитни тузиб бериб, уни тарғиб қилиши жуда муҳим», — дейилади баёнотда.

Баёнот билан чиққан мамлакатлар матбуот эркинлиги ва ўз фикрии билдириш ҳуқуқи қонун тарафидан ҳимоя қилинганини таъкидлаб, қирғиз ҳукуматини инсоннинг айнан ушбу фундаментал ҳуқуқини ҳимоя қилишга ва ривожлантиришга чақирди.

«Мустақил журналистика Қирғизистоннинг тараққиётга ва демократия билан иқтисоднинг мустаҳкамланишига бўлган интилишини қўллайди», — деб таъкидлашди мазкур элчиликлар.

Сўнгги пайтларда Қирғизистонда расмийлар томонидан матбуотга янги босим тўлқини кузатилмоқда.

26 октябрда Маданият вазирлиги «Азаттик» нашрининг веб-сайтини икки ойга блоклашга қарор қилган. Бунга сабаб сифатида 14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаро ҳақидаги «нотўғри маълумотлар», «Қирғизистон Республикасининг миллий манфаатларига зид» келтирилганини кўрсатишган. Сайтни блоклаш «Фейк тўғрисида»ги қонун деб ҳам аталадиган «Нотўғри (нотўғри) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ амалга оширилган.

Департаментнинг таъкидлашича, «Озодлик» радиоси қошидаги «Настоящее время» телеканалининг «Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида шиддатли жанглар» деб номланган видеолавҳасида «адоват тили, Қирғизистон томонининг Тожикистонга ҳужум қилгани ҳақидаги тасдиқланмаган жамиятдаги вазиятни кескинлаштиради ва Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда фуқаролар ўртасида нафрат, камситиш ва бўлинишни келтириб чиқарувчи маълумотлар мавжуд».

«Азаттык»нинг маълумотига кўра эса, улар Маданият вазирлиги айтаётган материалнинг мазмунини аллақачон ўрганиб чиққан ва «меъёрларнинг бузилиши аниқланмаган».

31 октябрда DemirBank тижорат банки Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси талабига кўра «Азаттик Медиа»нинг банк ҳисоб рақамига киришни тўсиб қўйгани маълум бўлган. Озодликнинг аниқлик киритишича, улар ҳисобнинг музлатилгани ҳақида банк вакиллари билан бўлган телефон суҳбатидан билишган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади, фақат «Азаттик Медиа» аккаунтига киришни блокировка қилиш ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиш кераклигини айтиб, ёзма жавоб юборишга ваъда берган.