Жалолобод: Турғунлар маблағ тўплаб касалликни аниқловчи аппарат сотиб олишди

295
Сурат: Turmush

Жалолобод шаҳридаги Женгиш кичик туманининг турғунлари маблағ тўплаб, дард аниқловчи аппарат сотиб олишди. Бу ҳақда «Турмуш» нашри ёзди.

Маълумотга кўра, №8 Оилавий шифокорлар гуруҳида бунга қадар мазкур аппарат бўлмаган. Шу сабабли турғунлар бошқа ҳудуддаги касалхоналарга боришга мажбур бўлишган.

«Женгиш кичик тумани яшовчиларининг ташаббуси билан махсус таҳлилларни аниқловчи лаборатория иш бошлади. Аввал бизнинг шифокорлар гуруҳида бундай ускуна йўқлиги сабаб беморлар бошқа касалхоналарга бориб, навбат кутиб, вақтларини йўқотишар эди. Қондан, зарадан таҳлил олувчи ускунани яшовчилар ўзлари 100 минг сом маблағ тўплаб, олиб беришди. Шу вақтда ускуна ўрнатилиб, ишламоқда», — деб билдирди бош шифокор Азамат Набижанов.

Жорий йилнинг бошида Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон шаҳрининг турғуни Нурлан Сейиткулов маҳаллий касалхонанинг биносини капитал таъмирдан ўтказиб, ёнига қўшимча бино қуриб берган.

Сейиткулов шаҳардаги №9 Оилавий шифокорлар гуруҳининг биносини 5,5 миллион сомга таъмирлаб, янги жиҳозларни олиб берган. У бу ишни 35 ёшида касалликдан вафот этган онасининг хотирасига бағишлаган.

2021-йилнинг июль ойида эса Ўш вилоятининг Олай туманида оила отасининг йиллик эҳсонини қилишнинг ўрнига қишлоққа ФАП қуриб берган.

Улар қурилишни бошидан охиригача ўз маблағига битказишган. Унда қишлоқнинг имоми «бундай ишлар исрофгарчиликнинг олдини олишини ва элга фойдаси тегса марҳумга савоб етишини» таъкидлаган.

Муаллиф: Нурайим Рустамова