Новосибирск: Қирғизистонлик 7 миллион рубль ўғирлагани учун 2,5 йилга қамалди

276

Россиянинг Новосибирск шаҳридаги Октябрь туман суди 7 млн рубль ўғирлади деган шубҳа билан қўлга олган қирғизистонлик аёлни айбдор деб топди. Бу ҳақда мазкур суднинг матбуот хизмати билдирди.

Айбланувчи томоннинг маълумотига кўра, 2021 йилнинг 4 ноябрида тонга яқин айбланувчи Добролюбов кўчасида истиқомат қилган №1 уйнинг ёнидаги пиёдалар йўлидан «тадбиркорнинг пули солинган халтани ўғирлаб, қочиб кетган».

Унинг ичида 7 млн рубль бўлгани, халтанинг ўзи 8 минг рублга баҳолангани айтилади. Аммо 45 ёшдаги қирғизистонлик айбланувчи «халтада пул бўлмаганини» айтган.

Судланувчи 27 октябрда «Айниқса йирик миқдордаги ўғрилик» бўйича айбдор деб топилиб, 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Қирғизистонлик аёл айбини тан олмаган.

Мазкур иш бўйича Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Ҳозирда Россияда 985 қирғизистонлик жиноий жавобгарликка тортилиб, жазо муддатини ўтамоқда. Уларнинг 30% гиёҳванд моддалар ташиш билан боғлиқ.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йилга нисбатан Россияга умумий 1 миллион 639 мин 28 нафар қирғизистонлик кирган. Унинг 884 минг 133 нафари ишга ўрнашиш мақсадида келган.

«Социал-Демократлар» партияси прокуратурадан қизнинг зўрланиши бўйича ишни назоратга олишни сўради

Бишкек шаҳар кенгашининг «Социал-Демократлар» партияси шаҳар прокуратурасидан ижтимоий тармоқ орқали хабар қилинган қизнинг зўрланиши бўйича назоратга олишни сўради.

Фракция лидери Кадир Атамбаев Бишкек шаҳар прокурору Нурлан Нишанбаевга хат юбориб, милиция ходимларининг ҳаракатини текширишни сўради.

«Мазкур ахборот манбасида Шабдан Алмазбеков Жиноят кодексининг «Жинсий дахлсизлик ва жинсий эркинликка қарши жиноятлар» қисмидаги моддаларни бузгани ҳақида маълумот айтилади. Бу ҳақда қонунга кўра чора кўришингизни илтимос қиламиз», — дея ёзилади мурожаатда.

Аслида нима бўлган?

28 октябрда инстаграм фойдаланувчиси дугонасини 19 ёшдаги йигит зўрлаб кетганини ёзган. У милиция ходимлари ишни ёпишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

Маълумотга кўра, воқеа 20 октябрь куни соат 10:00лар атрофида Бишкек шаҳрида бўлган. Жабрланувчининг дугонаси милиция ходимлари гумондор «зўрлаганини тан олганига қарамай, уни қўйиб юборганини» айтган.

«Ишни ёпишга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек оғир модда билан унинг [йигитнинг] тақдирини барбод қилаётганини айтиб дугонамга руҳий босим ўтказишмоқда. Дугонамнинг қизи бор. [Милиция ходими] «қизлиги йўқ» дегандай, «пулини олгинда, эсдан чиқар, бир сафар ҳеч нарса бўлмайди, нимангни йўқотяпсан?» деяпти», — деган у.

Ленин туман Ички ишлар бошқармаси эса бу ҳақда судгача тергов олиб бораётгани ва экспертиза тайинланганини билдирган. Шаҳар милицияси эса қизнинг дугонаси маълумоти бўйича хизмат терговини бошлаганини айтган.