Боткенда қирғиз-тожик чегарасида ҳалок бўлган 63 кишининг 48 нафари ҳарбийлар, 15 нафари эса маҳаллийлар бўлган. Бу ҳақда 19-октябрда вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобаев билдирди.
Жароҳатланган 206 кишидан 145 нафари эса ҳарбий ходимлар, 60 нафари оддий фуқаролар экани айтилди.
Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 14-сентябрда бошланган. 16-сентябрда вазият авж олган. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон томонни «тажовуз ва ҳарбий ҳужум»да айблади. Тожикистон томон «эскалация»да Қирғизистонни айбламоқда.
Қуролли можарода 140 минга яқин одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Низо оқибатида умумий 661 уй вайрон бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонга келтирилган моддий зарар миқдори таҳминан 1,5 млрд сомни ташкил қилди.
Президент Боткендаги уйларни совуқ тушгунга қадар битириб бериш топшириғини берган. Ҳозирда аҳолининг айримлари уйларига қайтмади, қолганлари чодирларда ва контейнерларда яшамоқда.