Бишкек: Мэрия Баткенда ҳалок бўлган Эламан Ураимовнинг номини кўчага беришдан бош тортди

225

Бишкек мэрияси Қорадарё кўчасини қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода ҳалок бўлган аскар Эламан Ураимовнинг номига ўзгартиришдан бош тортди. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев Телеграм каналида билдирди.

Депутатнинг айтишича, Қорадарё кўчасида Тожикистоннинг элчилиги жойлашган.

Бекешев муниципалитетнинг жавобини ҳам бирга эълон қилди. Унда таниқли инсонларнинг хотирасини абадий қолдириш комиссияси ҳақидаги низомга кўра, инсонлар ҳалок бўлгандан беш йил ўтгандан кейингина уларнинг номини кўчага бериш мумкин экани айтилади.

«Бундан ташқари, Бишкек шаҳар кенгашининг қарорига кўра, 2013-йили Бишкекнинг проспектларини, аллеяларини, майдонларнинг, шаҳар паркларини, бульварларини, кўчаларнинг ва участкаларнинг номланишини беш йиллик муддатга ўзгартиришга мораторий киргизилган. 2018-йили бу моратори ўн йилга узайтирилган», — деб билдиришди мэриядан.

Аввалроқ Жогорку Кенешнинг депутатлари Бишкекнинг ва бошқа шаҳарлардаги кўчаларнинг номини чегарада ҳалок бўлган ҳарбийларнинг номидан аташ ташаббусини кўтаришган.

Эламан Ураимов

29 ёшдаги аскар Эламан Ураимов 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжалда ҳалок бўлган. У тожик ҳарбийларини Қирғизистоннинг ҳудудига ўтказмаслик учун граната билан ўзини портлатган.

Ураимов Баткен вилоятининг Бужум қишлоғидаги ҳарбий қисмнинг командири бўлган. Қуроллик тўқнашувда бошқа аскарлар билан бирга Дўстлик қишлоғидаги постда ўз вазифасини бажараётган бўлган.

У Бишкек ҳарбий институтини битирган ва Асанов номидаги (Суворов ҳарбий ўқув жойини) Қирғиз миллий ҳарбий лицейини тугатган. Ураимовнинг ортида икки фарзанди қолди.