Қирғизистонлик Бекназ Алмазбеков 2005-йили туғилган дунёнинг энг яхши ёш футболчиларининг рейтингига кирди. Рейтингни The Guardian нашри эълон қилди.
«Алмазбеков жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширади, у Истанбулдаги “Галатасарай”нинг асосий термасига яқинлаб қолди», — деб ёзди нашр.
17 ёшдаги Бекназ Алмазбеков — Қирғизистоннинг миллий ва ёшлар термасининг ўйинчиси. Ҳозир у Туркиянинг «Галатасарай» клубида ўйнайди.
Қирғизистоннинг футбол союзидан Алмазбеков 2020-йилнинг мартидаёқ Осиё футбол конфедерациясининг версияси бўйича Марказий Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиларнинг олдинги еттилигига кирганини таъкидлашди.
Бекназ Алмазбеков 2022-йилнинг 11-июлида Осиё Кубогининг саралаш турнирининг мусобақасида Қирғизистоннинг асосий футбол термасининг сафида Мьянмага қарши мусобақада илк марта ўйинга чиққан.