ИИВ таълими вазири Бейшеналиевни пора олишда гумон қилиб қўлга олди

281

28-сентябрь куни кечки пайт ИИВ матбуот хизмати таълим  вазири Алмазбек Бейшеналиевнинг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, у пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Бейшеналиев хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишда «ўта йирик миқдорда пора олиш»  билан боғлиқ иш бўйича тергов ҳаракатлари доирасида қўлга олинган. Таъкидланишича, гап 110 минг доллар миқдорида кетмоқда.

Ички ишлар вазирлиги жиноят ишининг натижаси бўйича тўлиқ маълумот беришни ваъда қилди.

Алмазбек Бейшеналиев 2022-йилнинг февралида таълим вазири этиб тайинланган эди.