Россия: Элчихона қирғизистонликлар жанговар ҳаракатларда қатнашган тақдирда жазоланиши ҳақида огоҳлантирди

284

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси 21-сентябрь куни баёнот берди. Унда мазкур мамлакатдаги қирғизистонликлар жанговар ҳаракатлар ва қуролли можароларда қатнашган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Муассаса маълумотларига кўра, жанговар ҳаракатларда қатнашган шахсларнинг мол-мулки мусодара қилиниб, ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Элчихонадан Россиядаги Қирғизистон фуқаролари жанговар ҳаракатларда иштирок этишга таклиф қилинса, дарҳол элчихонага мурожаат қилишлари кераклигини таъкидладилар.

Россия Жиноят кодексида «Мобилизация»

21-сентябрь куни Россия Давлат Думаси Жиноят кодексига «мобилизация», «ҳарбий ҳолат», «ҳарбий давр» тушунчаларини киритди. Шу куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик бошланганини эълон қилди.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Павел Чиков лойиҳани ўрганиб чиқди, россияликларнинг ҳарбий тайёргарликда иштирок этиши мажбурий бўлишини, рад этиш эса «рухсатсиз лавозимни тарк этишга» билан баробар бўлишини айтди. Бундан бош тортганлар эса «ҳарбий ҳолат» шарти билан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси қуролли тўқнашув вақтида қўмондоннинг буйруғига бўйсунмаслик жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортиш билан баробар эканлигини, икки йилдан уч йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат даврида ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни тарк этиш, аввалгидек беш йилгача эмас, балки етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  Ўз ихтиёри билан таслим бўлган россияликлар давлатга хиёнат белгилари бўлмаса, 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

«Жиноятни оғирлаштирадиган ҳолатлар рўйхатига “сафарбарлик даврида ёки ҳарбий мақомда, уруш даврида содир этилган” жиноятлар киради», - деб таъкидлади Чиков.

Бу  Россиядаги қирғизистонликларга қандай таъсир қилади?

Ҳар йили Россия фуқаролигини оладиган ўн минглаб қирғизистонликлар учун бу Украина билан бўлган уруш хандақларига тез тушиш демакдир. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022-йилнинг биринчи олти ойида 10,6 минг қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган.

Депутат Дастан Бекешевнинг сўзларига кўра, Россиядаги баъзи қирғизистонликлар ҳозирдан ҳарбийга чақирувларни ола бошлаган.

Юрист Бексултан Осмоновга кўра агар қирғизистонлик Россия фуқаролигини олган, лекин Қирғизистон паспортига эга бўлиб, сафарбарликка қатнашишни истамаса, у ҳолда тезроқ Қирғизистонга қайтиши керак.

Чунки Россияда ҳарбий ҳаракатлардан қочганларга нисбатан жиноий иш очилиши мумкин. Бундай вазиятда Қирғизистон ўз фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиши ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари талабига биноан уларни бермаслиги керак. Бу ҳолатда қирғизистонликлар Россия фуқаролигидан маҳрум қилинади.

Адвокат Фотима Якупбаева Россия фуқаролигини олган қирғизистонликлар энди «қийин» қарор қабул қилишларига тўғри келади деган фикрини билдирди.

У Россия Федерацияси қонунларига кўра, Россия фуқароси фуқаролигидан воз кечиши ёки уни ўзгартириши мумкин эмас. Бироқ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар жанговар ҳаракатларда иштирок этмаганлик учун жазо сифатида фуқароликдан маҳрум қилишни назарда тутиши мумкин дейди Якупбаева. Шундай қилиб, икки фуқаролиги бўлган шахсга нисбатан айблов ҳукми  уни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш учун расмий асос бўлиши мумкин.

Қирғизистон Республикасининг «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига кўра, агар Қирғизистон фуқароси чет давлат ҳудудида қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этса, бу фуқароликни йўқотиш учун асос бўлиши мумкин. Бу танловни қийинлаштиради.