Тожикистон аввалроқ келишувларга қарамай, Боткен вилоятининг Достук қишлоғига миномётлардан ўт очди, деб хабар берди Қирғизистон чегара хизмати.
Маълумотда айтилишича, Тожикистон томони уч миномёт экипажидан ўт очган. Чегара хизматининг Боткен вилоятидаги бўлинмалари ҳужумни қайтармоқда.
Бу бугун эрталаб Тожикистон томонидан содир этилган иккинчи қуролли ҳужумдир. Тожик томони эрталаб соат 8:50 да Боткен вилоятининг Паски-Ариқ аҳоли пунктида миномётдан ўқ узган.
Президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаевнинг айтишича, қирғиз бўлинмалари аввал тожик ҳарбийлари томонидан босиб олинган қишлоқларни озод қилган.
Қуролли можаро
16-сентябрь куни эрталаб Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув авж олди. Чегарадаги илк тўқнашувлар 14-сентябрь куни содир бўлган.
Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, икки давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда. Икки давлат расмийлари бир-бирини қуролли можаро бошлаганликда айблади.
Қирғизистон расмийлари 16-сентябрь куни тўқнашувлар натижасида 15 ёшли қиз ўқ жароҳатидан вафот этганини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, можаро оқибатида 24 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган. Департамент, шунингдек, 103 киши жароҳатланганини айтди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, соат 21:00 да тўқнашувлардан 136 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга эвакуация қилинган.
17-сентябрь куни эрталаб қирғиз-тожик чегарасида вазият таранглигича қолмоқда.
Президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаевнинг айтишича, қирғиз бўлинмалари аввал тожик ҳарбийлари томонидан босиб олинган қишлоқларни озод қилган.