Акилбек Жапаров Болтурукнинг қўлга олиниши ҳақида: Биз бу кабини кўпини кўрганмиз

301

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров «Қумтўр»ни собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукнинг қўлга олиниши ҳақида изоҳ берди. Болтурук конда текширув олиб борилиб, 1 млрд сом зарар келтирилгани аниқланганидан кейин Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

«Айбдор ёки айбсиз эканини фақат суд аниқлашини яна бир марта айтиб ўтишим лозим. Ҳозир махсус ишчи гуруҳи тузилган, Бош прокуратура ИИВдан ва МҲДҚ [ходимларидан иборат]. Бу Ҳисоб палатасининг дастлабки чиқарган маълумоти асосида бўлди. Ҳозир энди Аллоҳ деб турайлик, биз бу кабиларининг кўпини бошимиздан ўтказганмиз. Яна бир марта айтиб кетай, фақат суд ҳал қила олади, айбдор ёки айбсиз эканини. «Қумтўр» эса ўзининг ишини бажармоқда, бир грамм ҳам ташқарига кетмади», — деди Жапаров «Азаттик» нашрига.

Ҳукумат раҳбари бунгача президент Садир Жапаров мухолифат ва депутатларга «Қумтўр» масаласи ва олтиннинг сотилиши бўйича комиссия тузишни таклиф этганини эслатди.

«Биз олтинни қандай қилиб ердан оламиз, қандай қазиб, қандай ишлатамиз, қаёқда сақлаймиз, қандай қилиб сотамиз ҳаммасини уларга кўрсатишга розимиз. Улардан таклифларни кутяпмиз», — деди Жапаров.

Болтурукнинг қўлга олиниши

13 сентябрда Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг фаолиятини текширишнинг натижасида уч жиноят ишини қўзғаганини хабар қилди. Компания давлатга 1 миллиард сомга яқин зарар келтиргани аниқланган.

Ўша куни кечки вақтда Бош прокуратуранинг Тергов бошқармаси «Қумтўр Голд Компани» ЁХЖнинг собиқ ташқи бошқарувчиси ва «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдингнинг бошлиғи Тенгиз Болтурукту қўлга олган. Бош прокуратурадан Болтурук билан бирга ускуна бўйича мутахассис Айша-Гюл Фронтбек қизи Жаналиева ва молия бошқармасининг директори Риспек Токтогулов ҳам қўлга олинган. Ҳибсга олинган Бишкек ШИИБнинг вақтинчалик сақловчи жойига киритилган.

Акилбек Жапаров, Тенгиз Болтурук ва Садир Жапаров Қумтўр конида. Сурат: Президент сайти.

«Қумтўр»даги ташқи бошқарув

2021 йил 17 майда Қирғизистон ҳукумати «Қумтўр» га ташқи бошқарувни жорий қилди. Ҳукуматнинг конни Канаданинг Cентерра Голд Инc. Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллий аҳоли саломатлиги, ҳаёти ва атроф-муҳитига хавф туғдиради» деган. Кейин Тенгиз Болтурук вақтинчалик ташқи бошқарувчи этиб тайинланди.

Бунга жавобан Centerra Қирғизистон ҳукумати «кон устидан назоратни деярли тўлиқ қўлга олган» деб Болтурукни, кейинроқ Қирғизистон ҳукуматини ҳам судга берган.

2022 йил 29 июлда мамлакат ҳукумати «Қумтўр» тўлиқ Қирғизистонга ўтганини эълон қилди. Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг сўзларига кўра, бу билан Қирғизистон томони Канаданинг Centerra Gold Inc. «Қумтўр» лойиҳаси бўйича иккита айро йўлга тушган.

24 август куни вазирлар маҳкамаси Болтурук «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувидан четлаштирилгани ҳақида хабар берди. Бу Ҳисоб палатаси кон фаолиятида молиявий қоидабузарликларни аниқлаганидан кейин содир бўлди.

Шунга қарамай, Болтурук «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдингининг раҳбари бўлиб қолди. У бу лавозимга 14 февраль куни келган.

25 августда вазирлар маҳкамаси коннинг ташқи бошқарувини бекор қилди. «Кумтор Голд Компани»нинг янги президенти Алмаз Бариктабасов, бошқармасининг раиси этиб эса Болотбек Идирисов тайинланди. Барктабасов бу лавозимга тайинлангунга қадар «Қумтўр»нинг техник хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи, Идирисов эса компания бош менежери бўлган.