Бишкекда ўқувчи қиз мактаб деразасидан сакраб тушиб, ёнбоши синди

340

Бишкекда 9-синфнинг ўқувчиси иккинчи қаватнинг деразасидан сакраб тушди. Маълумотни «Клооп»га Бишкек мэриясининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Мэриядан дастлабки маълумотлар бўйича қиз ота-онаси билан бўлган жанжал сабаб сакраган деб билдиришди. Муассасанинг маълумотига кўра, хизмат текшируви бошланди.

Соғлиқни сақлаш вазири «Клооп»га воқеа 14-сентябрь кундузи бўлганини билдирди.

Қиз Болалар шаҳар клиникасининг тез ёрдам касалхонасига ётқизилди.

«Қиз ҳушига келди. Суяк қисмларида синиқ бор. Аҳволи барқарор, гапира олади. Қиз шифокорларнинг назоратида», — деб айтишди Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.