Бир иқтибос билан: Депутат Ақаев судларнинг адолатсизлиги боис ўлим жазосига қарши чиқди

183

Парламентнинг 7-сентябрдаги йиғинида бир неча депутат педофилларга нисбатан ўлим жазосини киргизишни таклиф қилди. Депутатлар Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги 14 ёшли қизнинг ўлими бўйича ишга шундай реакция қилишди.

Бироқ депутат Жанар Акаев ҳамкасблариинг ташаббуси мақсадга мувофиқ эканига шубҳа билдирди.

«“Ўлим жазоси” демоқдасизлар, жамиятда муҳокама бўлди. Ҳурматли дўстлар, балоғатга етмаган болаларни зўравонликка учратганларни ўлимга олиб борганларни барча қирғиз жамияти қоралашимиз керак. Бундай ифлосликка борганларни албатта қоралишимиз керак. Ҳозирги суд тизими билан ўлим жазосини киргизганимиз адолатли бўладими? Балки, ура, ура билан ўлим жазосини киргизамиз деб, юқори раҳбариятга шундай ғояни бериб, кейин шунинг ортидан юзлаган беайб одамларнинг умуман айбсиз ҳолда ўлиб кетишига сабабчи бўлиб қолмайлик […] Жазонинг бундан ҳам бошқа турлари кўп. Мана Қозоғисто бу йил ўлим жазосига қайтди. Шу томонини ҳам ўйлайлик», — деди Акаев.

У инсон ҳақларига тегишли қонунларга ўзгартиришлар алоҳида қонунлар билан эмас, референдум орқали киргизиш кераклигини қўшимча қилди.