«Азия Микс» КВН жамоасининг «фирибгарликда» гумонланиб қўлга олинган аъзоси Марат Жуманалиев бўшатилди. Бу ҳақда ўзи инстаграм саҳифасида билдирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари уни «катта тушунмовчилик» сабаб қўлга олишганини айтди.
«Мен бир билдирувимда хатога йўл қўйибман. Аммо ўша сабаб у ерда бўлишим мумкин эмас эди. Барини ҳал қилиб олдик. Милиция ходимларидан кечирим сўрадик. Бари яхши, хавотир олманглар. Уларни [МХДҚни] қоралашнинг, айблашнинг кераги йўқ», — деди у.
Шунингдек, Жуманалиев ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини таъкидлаб ўтди.
Марат Жуманалиев 2016-йили Россияда КВНнинг Олий лигасида ғолиб бўлиб, Марказий Осиёдаги илк чемпионлар жамоасига айланган «Азия Микс» жамоасининг аъзоси қатори танилган.
Марат Жуманалиевнинг қўлга олиниши
Жорий йилнинг 9-сентябрида МХДҚ «Азия Микс» КВН жамоасининг аъзоси Марат Жуманалиев билан бирга яна бир кишини «фирибгарлик» гумони билан қўлга олган.
Терговнинг версиясига кўра, қўлга олинганлар молиявий фойда кўриш мақсадида Россиянинг фуқароси, «Спекулянт» компаниясининг бош директорининг ишончига кириб, унинг ҳуқуқ тартибот органлари билан бўлган масалани ҳал қилиб беришни ваъда қилиб йирик миқдордаги пулга эга бўлиб олишган.
МХДҚнинг матбуот хизмати қўлга олинганлар айбини тан олган кўрсатма беришганини билдирган.