Атабековнинг автомобилда бораётиб қўшиқ куйлагани: Милиция ҳайдовчига жарима солди

Таниқли қўшиқчи Мирбек Атабековга хавфсизлик камарини тақмагани учун тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда «Клооп»га Бишкек милициясининг патруль хизматининг матбуот котиби Байгази Айткул ўғли билдирди.

Маълумотга кўра, бунга у машинада бораётиб «Мурас» қўшиғининг ремиксини куйлаган видеоси сабаб бўлган. Милициядан таъкидланишича, ўша вақтда Атабеков ва автомобилнинг ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмаган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Мирбек Атабеков (@mirbek_atabekov)

Шу сабаб, қўшиқчининг ҳайдовчисига протокл тузилиб, 1000 сом миқдорида жарима солинди. Атабековга эса тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу орада қўшиқчи ўзининг Инстаграм саҳифасида қирғизистонликларни қонунни ҳурмат қилиб, йўл қоидасини сақлашга чақирди.

28-августда Атабеков «Мурас» қўшиғини америкалик рэпер-продюсер Dr.Dreнинг Still D.R.E. композициясининг бити билан ижро қилган видеони юклаб, жамоатчиликнинг эътиборини тортган.

Ватанпарварлик туйғуларидаги «Мурас» қўшиғи 2017-йили яратилган. Ҳозирги вақтгача у YouTube’да 16 миллионга яқин марта кўрилган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Мирбек Атабеков (@mirbek_atabekov)