Султанбаев президент парламентнинг регламенти ҳақидаги қонунга нима учун қўл қўймаганини тушунтирди

370

Бош прокуратура, Марказий сайлов комиссияси, Олий ва Конституцион суд, шунингдек айрим давлат идоралари парламентнинг янги регламентида бир қатор қарама-қаршиликлар бор эканини аниқлашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.

Султанбаев давлат раҳбари нима сабабдан Жогорку Кенешнинг регламенти ҳақидаги қонун лойиҳасига қўл қўймай, ортга қайтариб берганини тушунтирди.

Унинг айтишича, қонун лойиҳаси Конституцияга қарши келади. Султанбаев бош қонун депутатларга Олий суд етакчисининг йиллик ҳисоботини тинглашга йўл бермайди деб таъкидлади.

«Қирғизистонда Олий суднинг ва маҳаллий судларнинг мақомини, мустақиллигини пасайтирган қонунлар қабул қилинмаслиги керак», — деди у.

Президент матбуот котибининг айтишича, Олий суд етакчисининг ҳисоботини тинглашни регламентга киргизиш мумкин эмас.

Жогорку Кенешнинг янги регламенти

2-сентябрда президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг регламенти ҳақидаги қонун лойиҳасига қўл қўймай, қарши фикр билан қайтариб берган.

Парламент депутати Исхак Масалиев «Клооп»га яқинда президентнинг фикрини қараб чиқиш учун мақуллашув комиссияси тузишларини билдирган.

Аввалроқ парламент Жогорку Кенешнинг регламенти ҳақида қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилган. Ўшанда депутаталар овоз бериишда «холис» деган пункти киргизишга қарши чиқишган. У пункт агар депутат рўйхатдан ўтиб, аммо овоз беришдан бош тортса, унинг овози ҳисобга олинмайди деганни билдиради.

Регламентнинг муҳокамага олинишига депутатларнинг июндаги казино тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз бериши сабаб бўлди. Ўшанда депутатлар қонун лойиҳасининг иккинчи ва учинчи ўқишда қўллаб беришган. Аммо йиғин тортишувлар билан ўтиб — айрим депутатлар овоз беришмаган ва қонун бўйича овоз беришни тўхтатишга уринишган.

Парламент регламентига кўра, рўйхатдан ўтган барча депутатлар қонун лойиҳасига овоз бериши керак эди. Аммо парламентнинг юристи депутатнинг овоз беришдан бош тортиш ҳолати регламентда ёзилмаган деб тушунтирган. Унинг айтишича, бундай вазиятда устунлик Конституцияга тегишли бўлади ва қонун лойиҳаси кўпчилик овоз билан қабул қилинади деб айтилади.